Get Mystery Box with random crypto!

“Оналарга эҳтиром” фестивалининг якуний вилоят босқичи 30 май | Фарғона вилояти ҳокимлиги

“Оналарга эҳтиром” фестивалининг якуний вилоят босқичи 30 май куни Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 26 май санасига қадар Фарғона вилояти шаҳар ва туманларида, барча маҳаллаларда, ташкилот ва идораларда йилдан йилга анъанавий тус олаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали бўлиб ўтади.

Фарзандлар учун борлиғини фидо қилган Оналардек улуғ зотларга бўлган юксак эҳтиромни намоён этиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг онги шуурида ота-онага ҳурмат, фарзандлик бурчларини адо этиш, уларни қадрлаш каби фазилатларни шакллантириш каби ғояларни мужассам этган ушбу фестиваль бу йил тўртинчи бор ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги “Фарғона вилоятида “Оналарга эҳтиром” фестивалини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 168-сонли қарори ижроси доирасида ташкил этилаётган фестивалнинг якуний вилоят босқичи 30 май куни Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да бўлиб ўтади.

Fergana.uz | Telegram | Facebook | YouTube | Facebook | Instagram | Twitter