Get Mystery Box with random crypto!

'Нефтчи' Ўзбекистон U-20 термаси дарвозабони билан шартнома ту | Futbol FM

"Нефтчи" Ўзбекистон U-20 термаси дарвозабони билан шартнома тузди.

Бугун "Нефтчи" Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дарвозабони Асрор Кенжаев билан келишув имзолади.
Асрор Кенжаев "Чиғатой" футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2004 йилда туғилган ёш дарвозабон ҳозирги кунда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги U-20 терма жамоаси футболчиси сифатида ҳаракат қилиб келмоқда. 
"Чиғатой" посбони ўтган мавсум 12 та ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол ўтказиб юборган.

@FutbolFMuz