Get Mystery Box with random crypto!

Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириш | Futbol FM

Криштиану Роналду фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга ўхшайди.

Олдинроқ, футболчи Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби билан келишиб олгани ҳақида янгиликлар эълон қилинган эди. Ҳамюртимиз, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, "Ал-Наср" футболчиси Жалолиддин Машарипов клубдаги рақамини (7) Роналду учун 77-рақамга алмаштирганини маьлум қилганди.
Бугун ижтимоий тармоқларда Криштиану Роналду Ар-Риёд аэропортида юкларини машинага ортаётгани акс этган сурат тарқалди. Тез орада араб клуби бу борада расмий баёнот бериши мумкин.

@FutbolFMuz