Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Юридик техникумларга қабул 1 августдан бошланади. | fslofficial

#Биласизми

Юридик техникумларга қабул 1 августдан бошланади.

Республикамизда 14 та юридик техникум ташкил этилган.

Уларда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:
давлат ҳуқуқий фаолият;
юридик хизмат;
суд-ҳуқуқий фаолият.

Юридик техникумларга умумий ўрта таълим (11-синфни) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини битирганлар ҳужжат топшириши мумкин.

Ўқишга кириш учун абитуриентлар ҳужжатлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.texnikum.dtm.uz) орқали онлайн қабул қилинади.

Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йилнинг 1 августидан 20 августгача (шу куни ҳам) бўлиб ўтади.

Юридик техникумларга Ўзбекистон фуқароларини қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари орқали амалга оширилади.

Тест синовлари тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ТДЮУ бакалавриатига кириш учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлиб ўтади.

Хорижий фуқаролар юридик техникумлар томонидан ташкил этиладиган суҳбат натижасида қабул қилинади.

Абитуриентлар ўқишга давлат буюртмаси, тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида қабул қилинади.

Ўқиш муддати 2 йилни ташкил этади.