Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми УЙҚУ ВА ИММУНИТЕТ Иммунитет билан уйқу бир-бирига | Ozish oson

#Биласизми

УЙҚУ ВА ИММУНИТЕТ

Иммунитет билан уйқу бир-бирига чамбарчас боғлиқ. Шу боис, инсон уйқуга тўймаса, иммунитети жиддий равишда хавф остида қолади.
Демак ҳар куни меъёрида ухланг.
Янги туғилган чақалоқ кейинги 3 ой мобайнида бир суткада 14-17 соат ухлаши зарур.
11 ойлик гўдакларнинг суткалик уйқу миқдори эса 12-15 соат чўзилади.
1 ёшдан 2 ёшгача бўлган болажонларнинг эса суткалик уйқу соатлари 11-14 соат бўлиши мақсадга мувофиқ.
3 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар эса кун давомида 10 соатдан 13 соатгача дам олишлари керак бўлади.
Мактаб ёшидаги болаларнинг суткалик уйқу соатлари 6 соатдан кам бўлмаслиги тавсия қилинади. Улар ҳаттоки 13 соатгача дам олишлари лозим.
14 ҳамда 17 ёш оралиғидаги ўсмирлар 9 ёки 10 соат ётиб дам олишлари керак.
18-25 ёш оралиғидаги инсонларда суткалик уйқу миқдори 7 соатдан 9 соатгача чўзилиши жуда фойдали. Бунга 26 ва 64 ёш оралиғидаги инсонлар ҳам амал қилсалар бўлади.
65 ёшдан юқори бўлган кекса инсонлар эса кун давомида камида 8 соат ухлашлари лозим.