Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик фаоллар сифатсиз дори воситаси тасирида вафот этган 1 | https://t.me/Fikrlardan_Parcha

Кўпчилик фаоллар сифатсиз дори воситаси тасирида вафот этган 18(бу расмий рақамлар, аслида қурбонлар бундан анча кўп бўлиши мумкин) нафар норасида гўдаклар учун нега мамлакатда мотам тутилмаётганидан ҳайрон.

Аввало бунга жамият айбдор. Жамият ҳали бу фожиани англаб етгани йўқ. Аксар кўпчилик бу хабарни ҳатто эшитмаган. Сабаби йилига 600 млрд сўм "еб ётадиган", асосан ҳукумат пропагандаси билан шуғулланувчи расмий ОАВ(ТВ, сайт ва бошқа)лар бу ҳолат ҳақида деярли жўяли бирор нима дейишмади. Интернетдан фаол фойдаланувчи қатлам кўп эмас, бори ҳам хабарни ҳаммасига ишонмайди(тармоқда ҳайп ва фейк хабар кўп).

Ундан ташқари эшитганлар ҳам бу ҳолатни ўз танасида ҳис қилмаяпти(масалан вафот этган болаларни ўрнига ўз боласини қўйиб кўрмаяпти).

Шунга асосий норозилик ва мотам масаласи ҳозирча фақат тармоқда.

Ижтимоий буюртма( халқни ҳолати)дан келиб чиқиб ҳукумат ҳам жуда ортиқча бу ҳолатга эътибор қаратмаяпти деб ўйлайман(балки ёпиқ эшиклар орқасида муҳокама қаттиқ кетаётгандир, ҳозирча бу бизга сезилмаяпти).

Шу сабаб умуммиллий мотам ҳозирча(3 кун ичида) эълон қилинмаса керак.

Тахмин қилай, катта эҳтимол билан 31-декабрь ва 1-январь кунлари мотам эълон қилинмайди( бу байрамни яхши кўрадиганлар, байрам ва қорбобони интизор кутганлар бор), Президентни 31-декабрь куни, кечки байрам табриги давомида вафот этган болалар эслаб ўтилади, 2-5( ёки 5-10)-январь оралиғида 1 ёки 3 кунлик мотам эълон қилинади.

Сизнингча умуммиллий мотам эълон қилинадими?
Эълон қилинса қачон?

@OlimjonHaydarov