ИККИ ЖУФТ ПАЙПОҚ Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: 'Бирини ва | Fikrlar chorrahasi⚡️
ИККИ ЖУФТ ПАЙПОҚ
Ота ўғлига икки мактуб қолдирди: "Бирини вафот этган куним оч, иккинчисини дафн этганингдан кейин", деб васият қилди. Вафот этгач ўғил илк мактубни очди. Хатда: "Ўғлим сендан бир истагим бор: мени пайпоқларим билан кўм".
Имом унинг ялиниб-ёлворишига қарамай, бу талабни қабул қилмади. Марҳумни истар-истамас пайпоқсиз кўмди. Дафн маросими тугагач, ўғил иккинчи хатни очди: "Қара ўғлим, бир жуфт пайпоқни ҳам ўзим билан олиб кетолмадим".
Рашод Нури Гунтегин
P.S.: Дунёларнинг ортидан қувганлар, сиз нимангизни олиб кетишни режа қилдингиз!?
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi