Get Mystery Box with random crypto!

Fikrat

Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat F
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Kanal manzili: @fikrat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

“Fikrat” axborot-tahliliy dasturi
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline
youtube.com/@fikratonline
facebook.com/fikratonline
instagram.com/fikratonline
twitter.com/fikratonline
threads.net/fikratonline

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 7

2021-12-10 11:12:37
"Позор!" — Расул Кушербаев

Ўзбекистон "Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслик" рейтингида 139 та давлат ичида 138 ўринда.

Депутатларга тақдим этилган маълумотларга кўра, Жаҳон одил судлов лойиҳаси халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан юритиладиган "Ҳуқуқ устуворлиги" индексининг "Қонунларга риоя қилиш" индикаторининг "Ҳукумат суд қарорисиз ва адолатли товон пулисиз мулкни мусодара қилмаслиги" субиндикаторида (2021 йил ҳисоботида) Ўзбекистон максимал 1 баллдан 0.25 балл билан 139 та мамлакат ичида 138- ўринни эгаллаган.

"Позор"!!!

Хусусий мулк дахлсизлиги бўйича халқаро ҳамжамиятда Ўзбекистоннинг мана шу кулгули аҳволга тушишига ҳисса қўшган барча амалдорларга "рахмат"!

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
12.4K views08:12
Ochish/sharhlash
2021-12-10 11:10:16
Фармонни ижро этинг

Президент фармонини ижро этмаётган парламент қуйи палатаси айбни UzReport'га тўнкабди. Боз устига, бу канал хусусий бўлса. Ваҳоланки, президент фармонида аниқ ёзилган. Бу ишни МТРК қилиши керак. МТРК ва депутатлар президент фармонини ижро этмаяпти.

Дарвоқе, депутатлар келгуси йил бюджетдан 238 млрд, МТРК 561 млрд сўм олаяпти.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
11.9K views08:10
Ochish/sharhlash
2021-02-22 18:57:28
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга Бразилиядан синов учун Chevrolet Onix автомобиллари олиб келинаётган суратлари тарқади.

2- суратда Chevrolet Onix автомобилининг Бразилиядаги нархлари кўрсатилган.

Энг арзон модел — 11,2 минг доллар. (1 доллар - 5,52 реал);
Энг қиммати — 14,7 минг доллар.

P.S. Сизнингча, бизда қанчадан сотилиши мумкин?

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
3.9K views15:57
Ochish/sharhlash
2021-02-22 16:59:19
Хитойнинг Хэнань туманида Henan Mining Crane компаниясинининг ҳисобот йиғинида, йиллик даромад ишчиларга бўлиб берилди.

Умумий ҳисобда 27 миллион юан — "мукофот пули" ишчилар ўртасида тарқатилди.

P.S. "GM", "Tashkent city", "Murad building" каби катта ташкилотлар ҳам йиллик даромадни "мукофот пули" сифатида ишчиларга ана шундай тантанали топширилишига қандай қарайсиз?

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
699 views13:59
Ochish/sharhlash
2021-02-22 14:18:38
" Энди ҳар куни маҳаллаларга бораман" – деди Зойир Мирзаев Қаршидаги харобаларни кўриб

Қашқадарё вилояти ҳокими Қарши шаҳрида бўлиб, у ердаги маҳаллаларга бориб аҳоли муаммоларини бориб ўрганди.

“Ҳар куни энди маҳаллаларга бораман. Раҳбарлар “маҳаллабай” ишлаш тизимини “маҳалла биносига бориб, қайтиш”деган тушунчадан воз кечмас экан, маҳаллаларимиз обод бўлмайди”, – дейди Зойир Мирзаев.

P.S. Шу вақтгача "харобалар" қаерда беркиниб турган экан-а. Президент ташрифидан сўнг вилоятларда "маҳаллабай" ишлаш трендга айланиб кетди чоғи. Майли ҳечдан кўра...

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
6.2K views11:18
Ochish/sharhlash
2021-02-22 11:17:45Уйғонинг, жаноб мудир!

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Шаҳрихон тумани, Дориламон маҳалласида жойлашган 56-умумтаълим мактабидаги ачинарли ҳолат кишини ўйлантиради. Ўша “бўрттирилган воқеа”га ойдинлик киритиш мақсадида "Адолат" партия фаоллари мазкур мактабда бўлишди.

1995 йилда хашар йўли билан қурилган 4 та синф хонадан иборат бу мактаб биносидан қандай фойдаланилмоқда экан? Шов-шувларга сабаб бўлганича бор. Таъмирталаб доска ва парталар “йиғлаяпти”, стуллар болаларни “йиқитмай” ушлаб турганига қойил…

Шу жойда туман халқ таълими бўлими мудири Рустамжон Матбобоевга юзландик. Унинг ҳолатни кўра-била туриб димоғдорлиги ҳар қандай одамнинг энсасини қотиради. Гўё ҳаммаси кўнгилдагидек.

Батафсил: https://fikrat.uz/uygoning-janob-mudir/

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
8.9K views08:17
Ochish/sharhlash
2021-02-22 10:44:46 Президент нутқини бугун соат 13:00 да томоша қилиш мумкин:
"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV", “MY 5” (ўзбек тилида);
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида);
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида).

Бундан ташқари Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube'даги саҳифалари орқали кузатиш мумкин.

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
12.1K viewsedited  07:44
Ochish/sharhlash
2021-02-22 08:15:54
Бугун, 22 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг юқори даражадаги сегменти ишида иштирок этади.

Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.

Йиғилиш кун тартибидан инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилиш, шу жумладан фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш билан боғлиқ энг долзарб масалалар ўрин олган.

Тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Мишель Бачелет, қарийб 150 мамлакатдан давлат, ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллар иштирок этиши режалаштирилган.

Ўзбекистон Президенти форумнинг биринчи кунида, унинг ялпи қисмида нутқ сўзлайди.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
14.3K viewsedited  05:15
Ochish/sharhlash
2021-02-21 20:54:05 ​​ Суратдаги аттестат майдони жиҳатидан дунёдаги энг катта мамлакат президенти Владимир Путинга тегишли. "Аълочи" бўлмасдан туриб ҳам ярим дунёни бошқариш мумкин экан. Гап фақат қанақа бошқариш-да!

Кеча ваъда қилганимиз Путин ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

Путин Ленинградда, Фонтанка соҳилбўйи ёнидаги Басков кўчасидаги коммунал квартирада катта бўлган.

Бобоси Спиридон Иванович Путин жуда таниқли ошпаз саналган. У Компартия лидери Лениннинг бош ошпази бўлган, шунингдек бир неча бор Сталинга ҳам таом тайёрлаган.

Путин немис тилини мукаммал билади. Аммо ҳанузгача Германиядаги ишининг биринчи ойларини титроқ билан эслайди: у телефондан немисча овозни эшитиб, унга жавоб бера олмасликдан жуда қўрққан. Унга бу қўрқувни енгиш учун 2 ой керак бўлган.

Қуйидагиларни ўқишни тавсия этамиз:
1. Путин ҳақида қизиқарли 5 факт.
2. Путин Шнобель мукофотига лойиқ кўрилди
3. Владимир Путин ҳазили
4. Путин, Лукашенко, Зеленский ва Назарбоев "биргаликда қўшиқ айтишди"
5. 20 йиллик президентлик даврида Путин нималар демаган

P.S. Владимир Путин ҳақида сизда яна қандай қизиқарли маълумотлар бор?

Фикрдошларга ҳам улашинг
https://t.me/fikrat
17.2K views17:54
Ochish/sharhlash
2021-02-21 20:29:13 ​​Вазирни ким судга берди?

Британиянинг Соғлиқни сақлаш вазири Матт Ҳанкок кеча Лондонда ўтган суд ишида пандемия даврида имзоланган контрактларни жамоатчиликка ошкор қилмагани учун «қонунга хилоф амал қилиш»да айбдор деб топилди. Суд ҳукмида айтилишича, халқ ўта йирик миқдордаги пуллар кимларга берилаётганини билишга ҳақли ва вазир бу контрактлар тафсилотини 30 кун ичида очиқлаши керак эди.

Пандемия даврида Британия ҳукумати замонавий тарихда мисли кўрилмаган таниш-билишчилик айбловлари остида қолди. Танқидларга кўра, тиббий ходимларга ҳимоя воситалари ва тестлар учун контрактлар ҳукуматдагиларнинг қариндош-уруғи ё дўстларига улашилди. Ҳозиргача сарфланган 15 миллиард фунтдан фақат сал кам 3 миллиардига тенг контрактлар тафсилоти ошкор қилинди, холос. Масалан, ниқоб етказиб бериш контрактни олган бир компания аввал фақат ширинлик сотгани маълум бўлди.

Англия қонунлари ўта-ўта мужмал ва асрлар оша қўлланиб келинадиган қонун ва кўҳна ҳукмларга асосланади. (Манга ўхшаб Британияда ҳуқуқ ўқиган дўстларим бўлса, нима ҳақида гапираётганимни билишади - дод!) Шундай экан, кечаги судя чиқарган ҳукмдаги «unlawful» (қонунга хилоф) дегани жиноий жавобгарликни англатмайди. Агар «illegal» (ноқонуний) деганида, унда бошқа гап эди. Шундай экан, энди вазирга нима бўлиши ноаниқ. Одатда британ анъанаси бўйича, вазир истеъфо берган бўларди, лекин бундай шарафли қадам модадан қолган. Баъзилар айтишича, бу атиги маъмурий суд иши, ва энди жиноий ишга асос бўлиши мумкин.

Вазирни ким судга берди денг? Қонунлар тўғри ишлаши учун курашувчи «Яхши қонун лойиҳаси» номли мустақил ташкилот ва уч аёл. Бу уч аёл мухолифатдаги учта партиянинг вакиллари – Лейбористлардан Дебби Абраҳамс, Яшиллардан Каролайн Лукас ва Либерал-демократлардан Лайла Моран. Ва ютиб чиқишди. Мухолифат энди суд ишини қурол қилиб олиб, вазирни парламентда сўроқ қилишда давом этади ва тунда тинчгина ухлашига қўйишмайди.

Ҳукумат вазирлари ноқонуний ё халқ манфаатларига зид амал қилмаслиги учун мухолиф партиялар уларни қандай ниқтаб туришига яхши мисол бу. Ҳам ҳукуматдаги вазирлар, ва ҳам мухолифатдаги партия аъзолари – бари халқ томонидан сайланган депутатлар ва халқ олдида жавобгарлар. Уларнинг ўзаро тортишувларидан мақсад – халқ манфаати.

Эслайман, «Миллий тикланиш» партияси сайловолди жараёнларда ўзини «мухолифат» дея тамғалаганди. Яъни у, бу тамғага содиқ бўлса, ҳукуматдаги партиянинг амалларини мунтазам назорат қилиб, хатоларини очиқ гапириб туриши керак. Лекин, Олий мажлисда ЖКнинг 244-моддасига бугун бир овозда қабул қилинган янги ўзгартиришларга қаралса, бу «мухолифат»чи партия (ва «Адолат» номли яна бир «мухолиф») халқ эмас, ҳокимиятни хаспўшлаётгани намоён бўлмаяптими? Унда ҳатто «ҳокимият вакилларининг қонуний талабларига фаоллик билан бўйсунмаслик»да айбланган оддий одамлар 5 йилгача қамалиши мумкин экани белгиланди… Балки партиялар ўзларини «мухолиф» деб таърифлаганда, «ҳукуматгамас-э, халққа мухолифмиз» деб аниқлаштиришлари керак эди?

Ибрат Сафо
16.2K views17:29
Ochish/sharhlash