Get Mystery Box with random crypto!

Fikrat

Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat F
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Telegram kanalining logotibi fikrat — Fikrat
Kanaldagi mavzular:
Boshlandi
Kanal manzili: @fikrat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 23.46K
Kanalning ta’rifi

“Fikrat” axborot-tahliliy dasturi
www.fikratonline.uz
Video: telegram.me/fikrat
Audio: telegram.me/fikratonline
youtube.com/@fikratonline
facebook.com/fikratonline
instagram.com/fikratonline
twitter.com/fikratonline
threads.net/fikratonline

Ratings & Reviews

1.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 10

2021-02-19 15:52:09
Президент кутилмаганда кортеж маршрутини бурди. Наманган шаҳрининг чанг ва илма-тешик йўллари бўйлаб юриб, "Бунёдкор" маҳалласида тўхтади. Бунёдкорда бунёдкорликдан асар йўқ. Президентимиз афтодаҳол, деворлари нураб ётган маҳалла йиғинидаги 74-сонли…
18.3K viewsedited  12:52
Ochish/sharhlash
2021-02-19 15:15:10 Президент кутилмаганда кортеж маршрутини бурди. Наманган шаҳрининг чанг ва илма-тешик йўллари бўйлаб юриб, "Бунёдкор" маҳалласида тўхтади.

Бунёдкорда бунёдкорликдан асар йўқ. Президентимиз афтодаҳол, деворлари нураб ётган маҳалла йиғинидаги 74-сонли таянч пунктининг биносини кўрди, раиси билан суҳбатлашди. Шаҳарнинг 2-сектор раҳбарига тегишли маҳалла экан. Президент маҳалладаги вазиятни кескин танқид қилди.

Кортежни кўриб йиғилган тумонат одам орасига Президентимиз кириб борди ва уларнинг муаммоларини тинглади.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
18.0K views12:15
Ochish/sharhlash
2021-02-19 13:16:58
Битта оила ўртача 5-6 млн сўмгача даромад қилади

"Ҳар бир хонадонга 10 тадан 12 тагача лимон кўчатларини етказиб бериш, иссиқхоналар қуриш орқали кўчатлар орасида саримсоқпиёз, кўкатлар эктириб, 2-3 мартадан ҳосил олиш топшириғи берилди.

Маблағлари “Ҳар бир оила — тадбиркор” дастури доирасида Туронбанк ва бошқа хизмат кўрсатувчи банклар томонидан таъминлаб берилади." — Актам Хаитов

P.S.
Бош прокуратура томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури бўйича 319,0 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилинишига йўл қўйилганлиги аниқланган эди.
Сизнинг ҳудудингизда ҳам ушбу дастур бўйича кредит олганлар борми?

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
18.2K views10:16
Ochish/sharhlash
2021-02-19 10:23:45 Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари вазифасидан озод қилинди

Наманган вилояти Уйчи туманининг 4 та сектор раҳбари йўл қўйилган камчиликлар, туман иқтисодий кўрсаткичлари яхшиланмагани, топишириқларни бажармагани учун вазифасидан озод қилинди.
18.8K views07:23
Ochish/sharhlash
2021-02-19 09:13:48
Тўртта сектор раҳбарининг тақдири мажлисдан сўнг ҳал бўлади

Президент Фарғонага ташрифи чоғида бундан буён исталган маҳаллага шахсан ташриф буюриб, мавжуд вазиятдан танишишини айтган эди. Айни пайтда Наманганда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишаётган давлат раҳбари бугун мажлисдан сўнг, маҳаллаларни айланишини айтди.

"Мошинага ўтириб, ўзим хоҳлаган маҳаллага бораман. Шунга қараб шаҳарнинг 4 та сектор раҳбари масаласи ҳал бўлади", — деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент маҳалла раисларини ёшлар орасидан сайлашни таклиф этди.

"Кеча Даштбоғ маҳалласининг раиси 22 ёшли Музаффар билан танишдим. Маҳалла раисини ёшлар орасидан сайлайлик. 15 кунда ҳар бир туманда маҳалла раислари йиғилиши бўлади. У ерда депутатлар қатнашади. Бу Наманган тажрибаси бўлади. Музаффарга ўхшаган ислоҳотчи ёшларни қўямиз. 775 та садоқатли одамларни топа олсак, муаммоларнинг ўзи ҳал бўлади", — дея таъкидлади Президент.

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
18.4K viewsedited  06:13
Ochish/sharhlash
2021-02-19 08:36:45 Fikrat.uz pinned «​Ноқонуний тарзда қурилаётган бинолар "фош этилди" Яъни ушбу бинолар қурилиш-монтаж ишларини бошлаши юзасидан ваколатли орган хабардор қилинмаган. Булар: Олмазор туманида жойлашган "Humo Sarbon" МЧЖ томонидан; Яккасарой туманида "Insoft Invest" МЧЖ томонидан;…»
05:36
Ochish/sharhlash
2021-02-19 08:22:59
​2020 йилда 246 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланди Молия вазирлигининг хабар беришича, 2020 йилда 246 млрд сўмлик бюджет камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, бу миқдорнинг 168,8 млрд сўми бюджетга қайтарилган. Йил давомида бюджет…
18.1K views05:22
Ochish/sharhlash
2021-02-19 07:10:57 ​​Президент Ўзбекистон тараққиётига тўсиқ бўлаётган учта асосий муаммони айтди

"Бугунги ислоҳотларимизни амалга ошириш жараёнида, албатта, ўзига хос тўсиқлар мавжуд. Булар бир ёки бир қанча эмас. Аммо мен ҳозир уларнинг энг муҳим учтасини санаб ўтаман, — деди Шавкат Мирзиёев Намангандаги «Ишга марҳамат» мономарказида журналистлар билан бўлган учрашувда.

Биринчиси, кадрлар масаласи. Мен бунга деярли ҳар бир чиқишимда тўхталаман. Хабарларингиз бор, аравани тортмаётган, бугунги талабларга жавоб бермаётган амалдорларни ишдан оляпман. Биз йиллар давомида мактабгача таълим, халқ таълими ва олий таълим соҳаларига жиддий эътибор бермадик. Шу боис ҳам кадрлар масаласи бугунги кунга келиб, асосий муаммолардан бирига айланди.

Уч йилдан буён таълим соҳасига катта аҳамият қаратяпмиз. Бугунги ҳаракатларимиз йиллар ўтиб, ўзининг, албатта, самарасини беради ва кадрлар масаласи ҳам ечим топади, деган умиддаман.

Иккинчи муаммо шуки, коррупция иллати. Коррупция оёғимиз тагида турибди. Илк бор коррупцияга қарши курашадиган агентлик туздик, қурилиш, тиббиёт каби бир қанча соҳаларда «коррупциясиз соҳа» тизимини жорий қилишга киришдик. Бу ҳаракатларимиз ҳам маълум вақт ўтиб, ижобий самара кўрсатишига ишонаман.

Учинчи тўсиқ — бу кўплаб давлат идоралари раҳбарларининг савияси, билими бугунги замон талабида эмас. Шунинг учун ҳам замонавий дунёқарашга эга, бир қанча тилларда эркин сўзлашадиган ёшларни раҳбарликка тайинлаяпман. Аммо бу борада ҳам ҳали қиладиган ишларимиз жуда кўп".

P.S. Президент қайд этган иллатлар қаторида Сиз тараққиётимизга тўсиқ бўлаётган яна қандай омилларни айтган бўлардингиз?

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
18.5K views04:10
Ochish/sharhlash
2021-02-18 19:58:04
Ўзбекистон Халқаро очиқ маълумотлар хартияси (Open Data Charter)га қўшилган жаҳондаги 23-мамлакат бўлди.

Open Data Charter 150 дан ортиқ ҳукумат ва ташкилотларнинг маълумотларини халқаро миқёсда очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш устида иш олиб боради.

P.S. Маълумотлар очиқлиги ва шаффофлиги таъминланса, коррупция илдизига болта урилади, бу фикримизга қўшиласизми?

Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/fikrat
18.9K views16:58
Ochish/sharhlash
2021-02-18 19:34:36
Президентнинг Даштбоғ маҳалласидаги Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонига ташрифи.

https://t.me/fikrat
18.6K views16:34
Ochish/sharhlash