Get Mystery Box with random crypto!

"Farg‘onaazot" AJ yoshlari

Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari F
Telegram kanalining logotibi ferganaazot_yoshlari — "Farg‘onaazot" AJ yoshlari
Kanal manzili: @ferganaazot_yoshlari
Toifalar: Kattalashtirilmagan
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 312

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 88

2022-07-22 10:56:05 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Диплом дубликатини бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (395-сон, 21.07.2022 й.) билан Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

Регламентга кўра, таълим ташкилотини тамомлаган, маълумотини тасдиқловчи ҳужжати (диплом, сертификат) йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда жисмоний шахслар ҳужжатнинг дубликатини бериш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали мурожаат қилади.

Дубликат асл нусха билан бир хил юридик кучга эга.

Ариза берувчи ДХМга келиб мурожаат этганда ходим ариза берувчи номидан сўровномани электрон тўлдиради.

Ариза берувчи сўровномани ЯИДХП орқали тўлдирилганда, ундан электрон рақамли имзо талаб этилмайди.

Давлат хизмати учун БҲМ 1 баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

Йиғимни тўламаслик хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилса, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш кунлик муддат берилади.

Cўровнома тушгандан бошлаб 10 иш кунида ҳужжат дубликати расмийлаштирилади ва бу ҳақида ариза берувчига хабар берилади.

Ариза берувчи таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликатини ваколатли органдан олиб кетади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра, таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати ваколатли орган томонидан почта хизмати орқали юборилиши мумкин. Бунда почта учун тўловларни ариза берувчи тўлайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
81 viewsНасиба Умаровна, 07:56
Ochish/sharhlash
2022-07-22 06:08:13
29 viewsНурмурод Сирожов, 03:08
Ochish/sharhlash
2022-07-22 05:58:35 #Биласизми

Чет тили бўйича сертификатга эга абитуриентларга максимал балл берилади

Тест синовларида (касбий (ижодий) имтиҳон) чет тили фани бўлган барча бакалавриат йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз максимал балл берилади:

инглиз тили учун – миллий сертификат ёки International English Language Testing System (IELTS 5,5 (бунда ТДЮУ учун writingдан 5,5 балл), Test of English as a Foreign Language (TOEFL IBT 72), Cambridge Assessment English FCE, Cambridge Assessment English Linguaskill халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

япон тили учун
— миллий сертификат ёки Japanese Language Proficiency Test (JLPT № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

немис тили учун
— миллий сертификат ёки Goethe-Zertifikat, Deutsches Sprachdiplom (DSD), Test Deutsch als Fremdsprache (Test DAF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

француз тили учун
— миллий сертификат ёки Diplôme d’Etudes en Langue Française (DELF), Test de Connaissance du Française (TCF4) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари B2 ва ундан юқори;

бошқа тиллар учун
— миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари В2 ва ундан юқори.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
31 viewsНасиба Умаровна, 02:58
Ochish/sharhlash
2022-07-22 05:58:14 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг Ягона ахборот тизими ишга туширилади

“Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (393-сон, 20.07.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, ҳайдовчиларни тайёрлашда ўқув соати ҳафтасига 20 соатгача, кунлик 4 соатгача режалаштирилади.

Ҳайдовчиларнинг малакасини оширганлик бўйича сертификатлар фақат электрон раcмийлаштирилади.

Амалий имтиҳонларда “В” тоифа учун ишлаб чиқарилганига 5 йилдан кўп бўлмаган, бошқа тоифалар учун 10 йилдан ортиқ бўлмаган транспортлардан фойдаланилади.

Ўқув дастурларини Ички ишлар вазирлиги ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Ягона намунадаги анимацияли назарий имтиҳон саволлари 1 000 тадан кам бўлмаган миқдорда тасдиқланади.

2023 йил 1 январгача Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг автоматлаштирилган Ягона ахборот тизими ишга туширилади.

2022 йил 1 ноябрдан ҳайдовчилик учун бериладиган тиббий маълумотларнинг ягона электрон базаси шакллантирилади ва Ягона ахборот тизимига интеграция қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
30 viewsНасиба Умаровна, 02:58
Ochish/sharhlash
2022-07-22 05:57:52
#Биласизми

Ота-оналар ўз фарзандларини ўз хоҳишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.

Бунда ота-оналар фарзандини синфдан синфга ўтказиш сабабларини кўрсатиб мактаб директори номига ариза беради.

Директор аризани олган кундан 1 иш кунида кўриб чиқади ва ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

Синфдаги ўқувчилар сони меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлганда, директор ўқувчини синфдан синфга ўтказишни рад қилиши мумкин.

Рад этиш ҳақида директор 3 кунда ота-оналарга ёзма равишда маълум қилиши керак.

Директорнинг ўқувчини синфдан синфга ўтказиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилингач, 3 кунда синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
26 viewsНасиба Умаровна, 02:57
Ochish/sharhlash
2022-07-22 05:57:17
#Биласизми

Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
27 viewsНасиба Умаровна, 02:57
Ochish/sharhlash
2022-07-22 05:56:57
#2022_йил_1_августдан

Босқичма-босқич Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан туман даражасидаги қуйидаги идораларга юридик хизмат кўрсатилади:

маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
қишлоқ хўжалиги бўлими;
туризм ва маданий мерос бўлими;
спортни ривожлантириш бўлими;
оила ва хотин-қизлар бўлими;
давлат солиқ инспекцияси;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
26 viewsНасиба Умаровна, 02:56
Ochish/sharhlash
2022-07-22 05:56:37
#Биласизми

Ёшларнинг тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўмгача грантлар ажратилади.

Бунда грант маблағлари:

онлайн тўловларни қабул қилувчи веб-сайт яратишга, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этишга йўналтирилади;
грант маблағлари хориждан Ўзбекистонга 3 йил камида 200 нафар туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
30 viewsНасиба Умаровна, 02:56
Ochish/sharhlash
2022-07-21 05:44:49
#Биласизми

Қуйидаги касалликлар мавжуд болалар учун боғча пули тўланмайди:

нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш);

эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик);

кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар);

таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар;

психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси);

мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги);

сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
15 viewsНасиба Умаровна, 02:44
Ochish/sharhlash
2022-07-21 05:44:42
#Биласизми

Шаҳарлараро қатновчи йўловчи ташиш поездлари тамбурларида қисмларга ажратилмаган биттадан ортиқ велосипедни ташишга рухсат этилади.

Ҳар бир йўловчи (тўлиқ ёки болалар чиптасига) ўзи билан бирга 36 кг дан ошмаган қўл юки олиб юриш ҳуқуқига эга. Икки ўринли купе вагонларида 50 кг қўл юки олиб юрилиши мумкин.

Шунингдек, йўловчига қўл юки белгиланган меъёрдан ортиқча қуйидагиларни ташишга рухсат этилади:

портфель;
аёллар сумкачаси;
дурбин;
чанғи ва унга таёқчалар;
қармоқлар;
фотоаппарат;
соябон;
уч ўлчамига кўра 100 см дан ошмайдиган бошқа кичик буюмлар.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
59 viewsНасиба Умаровна, 02:44
Ochish/sharhlash