Get Mystery Box with random crypto!

«Янги Ўзбекистон» боғига олиб борувчи кўчага Янги Ўзбекистон д | Файзбоғ (ТемурМалик)

«Янги Ўзбекистон» боғига олиб борувчи кўчага Янги Ўзбекистон деб ном берилади

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев халқ депутатлари шаҳар кенгашининг 24 декабрь куни бўлиб ўтган сессиясида Янги Ўзбекистон кўчаси лойиҳасини тақдим этди.

Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, Янги Ўзбекистон кўчасига туташ ҳудудларнинг замонавий меъморий қиёфасини шакллантириш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида махсус дирекция ташкил этилган. Ҳозирда «ТошбошпланЛИТИ» институти ва Туркиянинг KEYM компанияси томонидан лойиҳанинг бош режаси ишлаб чиқилмоқда.

«Мазкур ҳудудда савдо-маиший ва сервис мажмуалари, меҳмонхоналар, университет, спорт майдончалари, мактаблар ва болалар боғчалари, турар жой объектлари ва бизнес марказлари қурилиши режалаштирилган», — дея маълум қилди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

@fayzboguz