Get Mystery Box with random crypto!

Дўконда касса олдида турибман. Тўловни пластикда амалга оширмо | Файзбоғ (ТемурМалик)

Дўконда касса олдида турибман. Тўловни пластикда амалга оширмоқчи бўлиб, картани кассирга узатдим. У картани терминалга қўйди-да, мендан: "Коди неччи?" деб сўради. Мен тушунмагандай атрофга алангладим, у эса мендан кўзини узолмай ўтирарди.

"Коди неччи?" — яна такрорлади у. Бу сафар унинг овози сал жиддийроқ ва баландроқ оҳангда янгради. Энди нафақат кассир, балки ёнимизда навбатда кутиб турган барча мижозлар менга тикилиб турарди. Менинг нигоҳларим фақат бир саволни билдириб турарди: "Қандай қилиб ўзимнинг шахсий картам паролини бегона инсонга беришим мумкин?". Атрофимдаги одамларнинг нигоҳларида эса: "Вақтни чўзмай, тезроқ кодни айт, аҳмоқ!", деган маънони уқиш мумкин эди.

Сўнг Москвадан 3500 км узоқда эканлигим эсимга тушди-да, қалбимдаги бу тушунарсиз туйғу ўтиб кетди. Кассирга қараб сокинлик билан: "Ноль-бир, ноль-бир", дедим. Кассир ҳам, ёнимдаги одамлар ҳам жавобимдан мамнун бўлишди. Уларнинг иши ўша кезда битган эди. Мен эса зудлик билан карта паролини алмаштиришим кераклигини ўйлардим...

P.S. Лайфхак: мабодо, келажакда чет элга чиқиб, бирон бир супермаркетда кассир бўлиб ишга кирмоқчи бўлсангиз, мижоздан картаси паролини асло сўраб кўрманг, у сизни бу ишингиз учун мелисага топширвориши мумкин)

@fayzboguz