Get Mystery Box with random crypto!

Янги Ўзбекистонда янги локомотивлар!!! Бироз танаффусдан кейи | Фахрий Темирйўлчи

Янги Ўзбекистонда янги локомотивлар!!!

Бироз танаффусдан кейин Биз яна саҳнага қайтдик ва давом этамиз.

Қатор мақолаларимиздан кейин, темирйўлларда бироз ўзгаришлар сезилгандей бўлганлиги учун Биз ҳам танаффус қилаётган эдик.

Аммо, лекин, бироқ... кўриб турганингиздек жим туришни имкони бўлмаяпти.
Гап шундаки, шу йилнинг май ойларида, Давлат раҳбари томонидан, “Янги Ўзбекистон боғи”ни барпо этиш таклифи илгари сурилган эди.

Ушбу таклифни хаётга тадбиқ этишга, азим Тошкентимиз хокими, акфамен “Жохонсон” киришди.

Орадан қарийб 3 ой вақт ўтиб улкан боғ яратилибгина қолмай, у ерда давлатимиз раҳбари ва меҳмонлари иштирокида байрам тантаналари ўтказилди. Майлида охирига етдими етмадими... факт - байрам ўтказилди.

Мана буни ғайрат ва уддабуронлик деса бўлади.
Аммо, тошкентимиз қоқ марказида жойлашган жаноб Раматовга ишониб топширилган “Наврўз” боғи қурилиши бошланганига 45 ойдан зиёд вақт бўлди... тасаввур қилинг 3 ой билан 45 ой орасидаги тафовутни...

“Наврўз” боғи қурилиши мистер порахўр Қўчқор ўгли Мансурга топширилган. Ўзи 2018 йилда мазкур боғда “Наврўз” байрамини ўтказиш белгиланган эди, бахтга қарши пандемия ва яна бир нималар бўлиб ҳали-хануз байрам ўтказишдан дарак йўқ...

Лекин битта катта савол пайдо бўлмоқда, нега бугунги кунга қадар боғ битмаган ва расман фойдаланишга топширилмаган?
Бу саволга онгли равишда битта жавоб бериш мумкин - чунки боғ қурилишига ажратилган пулни еб битирган. Қўшимча қилиб айтаман, “Наврўз” боғи топширилмасдан тўкила бошлаган, кўпгина бинолар фасади шўралаб кетган. Шу кетиш бўлса бу боғда ҳеч қачон “Наврўз” байрами ўтказилмаса керак.

Энг қизиги Раматов ва унинг лайчаси Хосилов (чумчуқ), президент топшириғини ҳам бир тийинга илмасдан хотиржам ишлаб келмоқдалар.

Ахир бу “гаранг”ларга неча марта танбех бериш мумкин.
Бизни темир йўлни куни битганга ўхшайди... саҳнага янги локомотивлар чиқмоқда.

Локомотив бўлгандаям оддийси эмас, балки гибрид яъни - сувда чўкмас, ўтда ёнмас, еру-кўкда бирдай тез юрадиган... Жахон бос, давринг келди сур локомотивингни.
Биздан омад юз ўгирди чоги...
Эхх Раматов Раматов... ёшлик ўтди, инновацион фикрлар чиқадиган мия сўнди, куч ва ғайрат кетди...

Шу кетиш бўлса, сайловдан кейин Раматов жаноблари, қарилик нафақасига жўнатилса, миясига қурт тушган “Чумчуқ”нинг ўрнига бирор-бир фаросатли, тизим билимдони ва албатта молия-иқтисодни тушунадиган бошлиқ келса, темирйўлчиларнинг кўнглидаги иш бўлар эди...

«Фахрий темирйўлчи»

Каналимиз
https://t.me/joinchat/gwLSgq2LS4BhYTMx

Facebook саҳифамиз