Get Mystery Box with random crypto!

Интелектуал боқимандалик. Кўпчиликка эътибор берсак, самарадо | Farrux Elomonov | FARRUXNET

Интелектуал боқимандалик.

Кўпчиликка эътибор берсак, самарадорлиги кам бўлсада қийналиб доим қилган ишини қилаверади. Ўзгартириш киритиш янгилик киритиш кераклигини қабул қилмайди.

Ал Хоразмий алгоритимидан бошлаб минг йил давомида технология компютер смартфон холига келди. Бутун дунё қўллаяпти. Ўзимизда хам хаетимиз бир бўлагигс айланяпти. Қиммат айфон олиб, ало ало, телеграм, ўта олмайди. 4-программани фаол ишлатса мия осилиб қолса керак.

Телеграм кириб келганига 8 йил бўлди. Халигача геолокация юборишни билмайдиганлар бор. Бир бирини топа олмай тентираб қийналиб юраверишади. Ёки клик тўловларни олайлик, пулини қучоқлаб хаммадан хавотирланиб юраверади. Замонавий мазохистлар бўлса керак. Шуни ўрган деса, йўқ манга керак эмас дейишади. Аслида сан борсанку, фикрлаб нима қиламан дейди. Ўзидан жиннини ёқиб олади. Мияси қабул қила олмайдиган боқиманда бўлади дейсиз, лекин тўй, зиёфатлар, сериал персонажлари, кимни нима қилиб юрипти хар бир фрагментини билади.

Тайёрлаб қўйилган йўлни хохлайди. Стабилност, боғча, мактаб, институт, иш, пенсия. Лекин ойлиги камлигидан нолийди. Тайёр чизилган йўл еқмаса харакат қилиш керак.

Кимдур технологияларни тушунмаяпман деса, тўгирлаб беришга шошилманг, йўлини кўрсатинг, интелектуал боқимандаликни енгиб чиқсин.

Hojiakbar Rajab