Get Mystery Box with random crypto!

Турк ITчилардан кўра ўзбек ҳамкасблари кучлироқ бўлса керак, д | Farrux Elomonov | FARRUXNET

Турк ITчилардан кўра ўзбек ҳамкасблари кучлироқ бўлса керак, деб ўйлайман. Чунки бизда банк, телефон, такси ва бошқа иловалар содда, аниқ ва қулайроқ ишланган. Туркларники мураккаб, ноаниқ ва ноқулай. Буни мутахассис сифатида эмас, фойдаланувчи ўлароқ айтяпман.

Шахматдаги муваффақиятимиз ҳам шунга боғлиқми дейман. Яъни, миллатимиз намоёндалари мураккаб ва аниқ ечим, ҳамда тинимсиз меҳнатга бошқаларга нисбатан қобилроқ кўринади. Агар таълимни тўғри йўлга қўйсак, янада кучли ишлар бизда амалга ошади. Бунга эса тарихимиз ҳам гувоҳ.

@MubashshirAhmad