Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонадан Туркияга самолёт қатнови йўлга қўйилади «Uzbekista | FARGONALIKLAR

Фарғонадан Туркияга самолёт қатнови йўлга қўйилади

«Uzbekistan airways» авиакомпанияси Фарғона шаҳридан Туркиянинг Истанбул шаҳрига 3 апрелдан бошлаб ҳафтасига 2 марта мунтазам авиақатнов йўлга қўйилишини эълон қилди.

Қатновлар чоршанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади:

3 апрелдан бошлаб
Фарғона – Истанбул: учиш – 08:50*, қўниш – 12:30*
Истанбул – Фарғона: учиш – 14:00*, қўниш – 20:50*

* – маҳаллий вақт билан кўрсатилган.

(FARG'ONALIKLAR )

https://t.me/joinchat/AAAAAFf_Ay4-_5lLOvd_9g