Get Mystery Box with random crypto!

Фарғонада халқаро олимпиадага старт берилди Фарғона вил | FARGONALIKLAR

Фарғонада халқаро олимпиадага старт берилди

Фарғона вилоятида халқаро олимпиаданинг 9-10-11-синфлари ўртасида кимё, биология, физика, математика, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан саралаш босқичига старт берилди.

Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати Kun.uz'га хабар бермоқда.

Таъкидланишича, республика асосий фан олимпиадаларининг вилоят босқичида 1-5-ўринни эгаллаган 76 нафар ўқувчилар ўзаро беллашмоқда. Иштирокчилар халқаро миқёсда ташкил этиладиган STEAM фанлар (Математика, Кимё, Физика, Биология ва Информатика) йўналишида ўз билимларини синовдан ўтказган.

Маълум қилинишича, билимлар беллашуви адолатли ва белгиланган тартибда ўтиши учун барча чоралар кўрилган. Тадбир Фарғона шаҳридаги 24-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтмоқда.


(FARG'ONALIKLAR )


https://t.me/joinchat/AAAAAFf_Ay4-_5lLOvd_9g