Get Mystery Box with random crypto!

Фалсафий сатрлар

Telegram kanalining logotibi falsafiy_satrlar — Фалсафий сатрлар Ф
Telegram kanalining logotibi falsafiy_satrlar — Фалсафий сатрлар
Kanal manzili: @falsafiy_satrlar
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.68K
Kanalning ta’rifi

Тошлоқ ерда гул унмаганидек, қаттиқ қалбларга ҳам ҳикмат таъсир қилмайди!
«Унванул баён» китобидан.
Мурожаат учун: ✉️ @grossmeyster_bot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-08-31 20:34:29
Тошкент: шаҳарсозлик, жамоат транспорти ва нарх-наво

Bugun.uz Эльдар Асанов ва Нозим Сафари билан мазкур мавзуда суҳбат уюштирди

Тўлиқ интервьюни кўриш

Расмий • LIVE • Дайжест
520 views17:34
Ochish/sharhlash
2022-08-31 18:20:52 Ҳурматли устозлар!

Ижтимоий тармоқларда 15 йилдан ортиқ меҳнат стажига эга олий тоифали педагогларнинг жорий йил ўтказилган аттестация жараёнларида иштирок этмаганлиги натижасида мавжуд малака тоифасини йўқотганлигига доир нотўғри талқинлар тарқалмоқда.

Азиз устозлар!

Ҳавотирга ўрин йўқ! Халқ таълими вазири сифатида шуни алоҳида таъкидлаб ўтаманки, жорий йил март-май ойларида малака тоифаси олиш учун ўтказилган аттестация даврида амалда бўлган тартибга асосан, 15 йиллик узлуксиз иш стажига эга бўлган олий малака тоифага эга педагогларнинг аттестациядан ўтиши мажбурий бўлмаган ва уларнинг олий тоифа малакаси умрбод сақлаб қолинади.

Шунингдек, албатта, ушбу тоифадаги педагог ходимларимизнинг ойлик иш ҳақлари олий малака тоифага тегишли лавозим окладидан тўланади.
624 views15:20
Ochish/sharhlash
2022-08-31 17:07:02
1991 йил 31август. Ўзбекистон биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан мустақиллик куни эълон қилинаётган лаҳзалар.

Ислом Каримов бир асрлик мустамлака даврини бошдан кечирган Ўзбекистонни ҳуррият сари бошлаб, давлат мустақиллигини эълон қилаётган тарихий дамлар муҳрланган кадрлар.

Мана бугун шу кунгаям 31 йил бўлибди. Ҳаммамизга МУСТAҚИЛЛИК байрами муборак бўлсин, азизлар! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

@Falsafiy_satrlar
1.2K views14:07
Ochish/sharhlash
2022-08-30 10:46:02
Ота: - Сенга хотин топиб қўйдим.
Ўғил: - Иложи йўқ.
Ота: - У Президентнинг қизи.
Ўғил: - Келишдик.
Ота Президент олдига келди.
Ота: Ўғлим учун қизингизнинг қўлини сўраб келдим.
Президент: - Иложи йўқ.
Ота: - Ўғлим банк мудири.
Президент: - Келишдик.
Ота банк идорасига келди.
Ота: - Ўғлимни ишга олишингизни хоҳлайман.
Банк: Иложи йўқ.
Ота: - Ўғлим Президентнинг куёви.
Банк: - Келишдик.

Ҳаёт шундай давом этаверади.

Айман Ёғий

Манба

@Falsafiy_satrlar
1.2K views07:46
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:14:04 DIQQAT
SHOK XABAR

Bu komiklar nega bir sahnada yigʻilishdi?

Luiza Rasulovaning oʻzi buni bilib dolsachi



531 views09:14
Ochish/sharhlash
2022-08-29 08:22:01 Фалсафий сатрлар pinned a photo
05:22
Ochish/sharhlash
2022-08-28 05:18:47
Яқин соатларда трендга айланадиган гаплар:

1. Бир балл етмай қолибди.
2. Контракка кирдим, ўқимайман.
3. Ўйин бўлиб балл кўтарилиб кетди.
4. Ҳали мандатни кўрганим йўқ.
5. Пули борлар киряпти.
6. Супер контракка кирдим.

@Falsafiy_satrlar
1.7K views02:18
Ochish/sharhlash
2022-08-27 14:59:18 Социолог, олима аёл Дилсора Фозилова ёзмоқда:

"Платформани билимсиз, фикрсиз муллаларга бериб қуйдингиз. Аёлга босим кучайиб кетди. Уни кийимидан тортиб, қиладиган ҳар бир ҳаракати кеча-кундуз муллаларнинг таҳлилида бўлди. Улар оғиз кўпиртириб тасвирлаётган жаннати аёл бўлиш имконсиз бўлиб қолди жамиятда. Чунки шундоқ ҳам борини бериб яшаётган эди Ўзбек аёли.

Очиқдан-очиқ эрни қиролга, хотинни чўрига тенг дедилар. Аёлни уриб, жисмонан азоб бериш жоиз дедилар. Аёлларнинг энг зўри умуман гапирмайдигани дедилар. Аёлнинг эри урган жойи дўззахда куймайди дедилар. Сиз индамадингиз! Энди бу муллалар аёлга қуйган стандартларга тушолмай битта-битта бўғизланаяпти улар. Яна айб ўзларида уларни, чунки муллалар айтган аёл бўла олмаяптилар. Қонунлар эса аёллар учун ишламайди, чунки қонунчилар ҳам муллалардан сабоқ олдилар. Чунки эркаклар қонунларни айланиб ўтадилар аёллар эса ўтолмайдилар.

Сиз давлат тепасида турган раҳбар жаноблар, хатоларингизни кўраяпсизми? Олдин чаласавод муллаларингизни йиғиштиринг. Кейин зўравонларингизга қарши кучли қонунлар ва уларнинг ижросини мустаҳкамланг. Аёл ҳам инсон! У бирор томонлама бирортангиздан кам эмас!" - дейди Дилсора Фозилова.

Шу ерига қўшимча қилсам. Аёлларга урадиган эркаклар ёқмайди. Ёққанда "аёлларга урадиган эркаклар ёқади" деб жар солган Аброр Мухтор Алийнинг хотинини югуриб келиб калла қўйиши, тишлаши ҳақидаги аудио запислар тарқаб, қайнонаси билан урушиб, бутун дунёга шарманда бўлмасди. Бу Аброрнинг тўлиқ мағлубияти эди. Энди уни унутинглар

@Zafarbek_Solijonov
961 views11:59
Ochish/sharhlash
2022-08-24 11:08:05
​​Одам боласи одамларсиз яшолмайди, яна бунинг устига одамларга ҳам тоқат қилмайди.

“Қиёмат” романидан, Чингиз Aйтматов

@Falsafiy_satrlar
2.2K viewsedited  08:08
Ochish/sharhlash
2022-08-24 06:06:04
Порахўр сиёсатчилар, қаллоблар, ўғрилар ва сотқинларга овоз берган халқ қурбонлар эмас, балки ёрдамчилардир...

Жорж Оруэлл

@Falsafiy_satrlar
2.3K viewsedited  03:06
Ochish/sharhlash