Get Mystery Box with random crypto!

ҚОРОВУЛБОЗОР ҲОКИМИ ОПЕН БЮДЖЕТДА ЮТГАН ПУЛЛАРНИ ҲАЛҚУМИГА УРИ | ELTUZ

ҚОРОВУЛБОЗОР ҲОКИМИ ОПЕН БЮДЖЕТДА ЮТГАН ПУЛЛАРНИ ҲАЛҚУМИГА УРИБ ЮБОРДИМИ?

"Ассалому алайкум! Бухоро вилояти Қоровулбозор тумани ҳокимиятига саволларимиз бор эди.

Айтингчи, ҳурматли туман ҳокими Акмал Остонов жаноблари! Ошхона ва синф хоналар ўртасига ҳожатхона қурдириш фикрини қаердан олдингиз? Яна маҳаллий бюджет томонидан ҳожатхоналарни реконструкция қилиш учун ажратилган 50 миллион сўм пулни ҳалқумингиздан ўтказиб, чала "туалетни" 1 умум таълим мактабидаги Опен бюджетдан ютиб олинган, қиймати 1 миллиард сўм маблағга улаб юбориш санъатингизга қойил. Жаноб Акмал Остонов, Элтузда сиз ҳақингизда чиқган мақолалар худди икки карра икки тўртлиги ўз исботини топгани каби, ором олмас нафсингиз Шветсария соатидан ҳам аниқ ишларкан.

Ингилиз тили синф хонасининг ярмини ҳожатхонага айлантирганингизда ўқитувчи ходимларнинг норозилигига сабаб бўлган эдингиз. Илтимосимиз шуки ҳожатхоналар борасидаги инқилобий ғоя ва фикирларингизни Қоровулбозор тумани ўқитувчилари билан бўлишинг. Минбар берганингиз учун Туз оға сизга алоҳида ташаккур!

Хуллас, 1 умум таълим мактаби капитал таъмир учун Опен бюджетдан 1 миллиард сўм ютиб олди. Ундан олдин маҳаллий бюджет 50 миллион сўм эвазига кўчма ҳожатхона қуриб бериш лоиҳасини тасдиқлаган эди.

Коронавирус пайтида шундай ҳожатхонали контейнерлар ўрнатилган эди. Бу "ақлли" ҳоким бобомиз шундоқгина контейнерни олдилару ошхона ва мактаб ўртасига қўйиш амрини бердилар. Конализация ва бошқа воситалар учун ажратилган қўшимча 20 миллион сўмни ҳам ҳазм қилиб юборгач ҳожатхона лойиҳаси тўхтаб қолди.

Энди эса Опен бюджетдан ажратилган пулга кўз тикишмоқда. Чунки у пул еб юборилган суммани ёпиб кетади. Болаларнинг сифатли хоналарда таълим олишига ажратилган пуллар энди тортиб олинади.

Мис кабел ўрнига алюминий сим, шпоклёвка ўрнига маҳаллий қўл сувоқ... Хуллас, ҳоким бобо соққани қилиш йўлини топди. Бюджетга тушган бундай каламушларга қопқон бўла оласиз деган умиддамиз Туз оға."

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube