Get Mystery Box with random crypto!

МАКТАБНИ БОТҚОҚҚА БОТИРГАН КИМ ЎЗИ? Каналингизда 'Бойсундаги | ELTUZ

МАКТАБНИ БОТҚОҚҚА БОТИРГАН КИМ ЎЗИ?

Каналингизда "Бойсундаги ботқоққа ботган мактаб" сарлавҳаси остидаги мақолада тумандаги 20-мактабнинг камчиликлари ёритилганди.

Мақоладан сўнг мактаб, туман ва вилоят раҳбарлари юзига тарсаки тушгандек бўлди.

Аммо бу тарсакидан Ҳусниддин ака (вилоят халқ таълими бошлиғи), Қобул Дўсов (кўп мақтовчи кимса) тўғри хулоса қилишмади.

Туманда аввал “қизил мактаб” рўйхатида бўлган, кейин турли ютуқлар орқали "қизил" рўйхатдан чиққан 16-мактаб директори A.Маматмуродов 20-мактабга директор қилиб тайинланиб, 20-мактабни ботқоққа ботирган мактаб директори 16-мактабни "ботқоққа ботириш учун" A.Маматмуродов ўрнига 16-мактабга директор қилиб тайинланди.

Бу директорлар алмашишида қандай мантиқни кўриш мумкин? Битта мантиқ бор: 20-мактаб директори ё Олтибой “брат”га (Бойсун ММТБ бошлиғи), ё Ҳусниддин “ока”мизга “доля”ни яхшигина чўзган. Эшитишимизча, Элтузни "ёпиш"га Районо 20-мактаб директоридан $1000 сўраган.

Ўқув йили давомида 16-мактаб бир қанча ютуқларга эришди. Жумладан, 5 нафар ўқувчи она тили ва адабиётдан миллий сертификат олди.

Инглиз тилидан фан олимпиадаси ғолиби чиқди. "Ёш китобхон" дан бизнинг мактаб ўқувчимиз ноҳақликлар бўлса-да, 2-ўринни олди.

Шунингдек, ушбу, тоғлар орасидаги, кимсасиз бир мактаб ўқувчилари "Турон" мактаб театри танловида ҳам ҳеч кутилмаганда туманда 1-ўринни эгаллаб вилоятга чиқди. Вилоятда 3 та шартнинг 2 тасида 1-ўринда кета туриб, 3-шартга келганда ҳурматли ҳакамлар томонидан (айнан шу туман чиқишида) микрафон ишлатмаслик талаби қўйилди.

Кейин бу талаб бекор қилиниб, ҳатто Бойсун туман 16-мактаб чиқиши керак бўлган пайтда мусиқа қўювчи операторнинг "зарур иши” чиқиб жойини тарк этиши сабабли истеъдодли болалар аламли мағлубиятга учради.

Илтимос, бизнинг директоримизни ўзимизга қайтаринг, Ҳилола опа.

Бизга олимпиада ва театр танловидаги ҳақсизлик керак эмас. Барибир буни тўғрилашга кучингиз етмайди.

Лекин шу танловларда яхши натижага эришишда бизга далда бўлган директорни қайтаришга вазир сифатида кучингиз етар, ўртоқ Умарова!

Telegram | Facebook |
Twitter | Instagram | YouTube