Get Mystery Box with random crypto!

Бир пайтлар соясига Ариповлар салом берган 'малика' бўларди. А | ELTUZ

Бир пайтлар соясига Ариповлар салом берган "малика" бўларди. Атршунос, дизайнер, қўшиқчи, политология фанлари доктори... Ҳа, ашши "Дадо"нинг Гулиси, ИАКнинг Гугушаси. Хуллас, уқёнуснинг ари ёғиндаги федерал терговчилар Гулнора Каримова устидан янги иш очган, деб ёзади немис тилида нашр этилувчи Швейцариянинг Neue Zürcher Zeitung (Но́йе цю́рхер ца́йтунг) газетаси. Ўзбекистон собиқ президентининг тўнғич қизи энди уюшган жиноятчиликда айбланмоқда. Ҳимоячилар бу айбловни адолатсиз деб баҳолашмоқда. Зангиотадаги "Ўзбекистон маликаси" афтидан энди "Белла Мафия" номини олади. “Малика” шериклари билан биргаликда Вимпелком, Телиа ва МЦ телекоммуникация компанияларидан мобил телефон лицензиясини бериш чоғида бир миллиард доллар атрофида пора олгани исботланган.