Get Mystery Box with random crypto!

Рассом Туз: Ўзбекда проза-мроза йўқ... Бозорга бордингиз. Мана | ELTUZ

Рассом Туз: Ўзбекда проза-мроза йўқ... Бозорга бордингиз. Мана олтиариқнинг турпи. Қумқўрғон анори. Гурланнинг лазур гуручи. Магазинга кирдингиз. Америкада чиққан айфон¸ Швейцарияда ясалган соат¸ Хитойда тўқилган шолча. Адабиëт ҳам шунақа. Мана бу рус адабиëти. Толстой ва Достоевскийлар мактабининг навқирон вакили замондошимиз Водолазкин. Мана бу эса Лотин америкаси прозаси¸ мана бу француз, бу эса британияни забт қилган китоб. Муқоваси қип-қизил мана бу китоб муаллифи япон¸ наригиси турк. Бу бозорда фақат сифатли маҳсулот бор дея дарвозага ëзиб қўйилган. Аммо, ҳарчанд қараманг, Ўзбекистондан келган маҳсулот йўқ. Ўзбек ëзғувчиси ëзган китоб йўқ. Бор, деди, сочлари яшилга бўялиб, юзига ўргимчак шаклидаги тату чизилган ташкилотчи. Ҳамид Исмоиловнинг "Темир йўл" романи. Аммо у - инглиз ëзувчси. Ўзбекистонда сўнгги 30 йилда яшамаган ҳам. Боз устига, у Ўзбекистонда исталмаган шахс. Совет Ўзбеккистон ëзувчилари ëзган асарлар ҳам бу бозорда йўқ. Чунки бу асарлар Совет тарғиботи эди, холос. Замонавий ўзбек адабиëтида проза ëзиш бўйича жуда кам тажриба мавжуд: 1. Қодирий прозаси; 2. Қаҳҳор; 3. Неъмат Аминов ва Одил Ëқубов прозаси. 4. Мурод Муҳаммад Дўст прозаси. Бўлди, тамом. Бугун шу саноққа илинган ва "тирик ëзувчи" Мурод Муҳаммад Дўст 70 га кирибди. Бугун у кишиниг туғилган куни (шукрона-пукрона деган чучмал гапларни мусорга ташаворинглар). Миннатдор ўқувчи ўлароқ Мурод акани табриклаймиз. Бор бўлинг. Сиз ва Неъмат ака боис ўзбек прозасида ирония аломати пайдо бўлди. Балким 200 йилдан кейин ўзбек мактабларида ўқиш, ëзиш қайта йўлга қўйилса яна прозаиклар етишиб чиқар. Аммо бугун сиз тирик динозавр каби ëлғиз экспонатсиз.
Сен қандай китобларни ўқишингни айт¸ мен сенга заковатинг қай даражалигини айтаман, деган қадим замондаги серсоқол файласуф. Хуллас, мўҳтарам депутатмиз Кушербаев Мирмуҳсин деган ëзғувчининг китобларини ўқиб одам бўлганини ëзибди. Мирмуҳсин ўзбек прозасида ҳатто Саид Аҳмаддан ҳам баттар грофаман эди. Яна серсоқол файласуф Марксдандан иқтибос" Китоб ўқиш эмас, қандай китобни ўқиш муҳим".

Барча муҳаддислар яхши, дея иттифоқ қилган бир замонавий прозаик ҳикоясига кўзим тушди. ФБда қўйилувди. Изза бўлмасин, дея исм бермайлик.
Айтадиган гапи¸ ҳиссий муждаси бўлмаган, тамал саводи йўқ¸ фақат иншодан беш олгани боис ëзувчи бўлиб юрган ўзбек носирларини аллақачон ўқимай қўйгандим. Хуллас, бу ëзғувчининг ҳикоясини ичимдаги скептицизмга исëн ўлароқ ўқидим. Кошки ўқимасайдим. Мабодо ўқимаганимда унинг бу қадар тубан савияда эканлигини билмасдим. Бир нави ëзғувчи экан. Шу халққа шу ëзғувчи, деб, қўя берардим.
Ҳикоя мағзи ахлоқ ва одобдан ақл ўргатиб, менторлик қилишга қурилган. Ўта ижобий қаҳрамон (ИШИД форматидаги соф ислом истайдиғон бўлиб туюлди бу қаҳрамон хотин) бир тўйга бориб, исрофгарчилик ва маишатпарастик ва эркагу аëл бирга ўтирганини (нега ўтирмаслиги керак?) кўриб, таассуф қилади.
Мабодо реализм тўртбурчагидан қарасак ҳам, бундайин ҳодиса йўқ. Бундайин ижобий қаҳрамонлар ҳаëтда йўқ.

Майли, бадиий тўқима десак¸ яна савол туғилади: Нимага керак бу ëлғон?

Бу ëзғувчилар шарофати билан бола сотадиган ва болалардан нафратланадиган халққа "болажон" тамғаси урилди. Табиатан зиқна, ҳатто боласидан овқатни қизғанадиган¸ кампитларини қўшнининг уйида сақлайдиган¸ овқат тагидаги ювиндини ичадиганларга сахий, жўмард ва меҳмондўст сифати тақилди.

Битта ëзғувчининг ëзишича, Қодирий НКВДда отилганида НКВД боғбони Қодирийни капанлаб, кўмиб, еттисию қирқини ўтказиб, дуои фотиҳа ўқиганмиш?

Тамал савод йўқ деганим шу. ГПУ, НКВД, КГБ тизимидаги барча ўша соҳанинг содиқ кадри бўлади.

НКВД файтонини ҳайдайдиган аравакаш ҳам¸¸ боғбону фаррош ҳам. Буни бешинчи бўлимда ишлаган любой кадровик айтиб беради.

Йўқ, албатта ëлғон тўқиб, пуштиранг ижобий ҳикоялар уйдирилиши керак.

Бундай адабиëт нимага керак?

Бировлар ўзбек прозаси ўлдими, дейишади.

Тирик нарса ўлади. Аслида йўқ нарса қандай қилиб ўлади? Проза-мроза йўқ. Беш ëки олти эксперимент бор, холос.

Қодирий¸ Қаҳҳор¸ Неъмат Аминов¸ Одил Ëқубов ва ММ- Дўст. бўлди. Бу эксперимент холос.