Get Mystery Box with random crypto!

#Савол: (Муаддин) Ассаломму алайкум группадошлар.Сог саломат ю | ELCOM

#Савол: (Муаддин)
Ассаломму алайкум группадошлар.Сог саломат юрибсизларми чарчамасдан.Талабаликка кабул килинган ёшларимизни,ота оналарини ва устозларини табриклайман.Битта саволим бор эди.Мактаб темир панжарасига чирок урнатиш керак.Таги бетон,бир тарафи бетон тротуар иккинчи тарафи  0,5 м пастда бог булиб арикча утган.Арикчагача хам бетон.Панжаранинг баландлиги 1,70-2 м атрофида узунлиги 70 м.ПУЭ буйича проводани каердан тортишим керак чирокларга.

#Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва рохматуллох. Ташқи ёритиш чироқлари учун, икки хил усулдан фойдаланиб ётқизилади.

Ер остида, анча мураккаб ва қийин усул, кўп ҳолларда махсус техникадан фойдаланиш зарурати бўлади. Кабель жуда кўп сарфланади. Афзаллик тарафи, қуёш нури ва оби ҳаво шароити тасиридан асрайди.

Ҳаводан ётқизиш осон усул ҳисобланади. Кабель маркасини, тўғри танланса бўлгани.

Сизда, панжаралар учун ёритиш чироқлари ўрнатиш учун, кабелни ер остида ётқизишишга эҳтиёж йўқ.

Ҳаво орқали кабель ётқизилганда оби ҳаво, ёмғир шамол, қуёш нури таъсирини эътиборга қилиш керак. Шунинг учун ташқи ёритиш учун узоқ вақт ишловчи хавфсизликни таъминловчи кабель маркаси қўлланилади.

Кабель ҳимоясига ташқи тасирларга чидамли қора рангдаги гофрадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Кабелларни уланадиган жойлари кабель изоляциясини бутун қисмига тенг даражада изоляция қилиши керак.
Агар светилникни ўзида кабелларни улаш учун нўш жой оз бўлса коробкадан фойдаланилади.

Шу нарсага эътибор беринг, скрутка усулида улаб изоленталаш таъқиқланади. Очиқ контактларни бундай изоляциялаш хавфли ҳисобланади, чунки изолентага сув тегса клейидан ажрайди, натижада қисқа туташув юзага келади. Скрутка ўрнига ваго клемникларида фойдаланинг.

@elcom_group