Get Mystery Box with random crypto!

“Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик янада мустаҳкам | EFFECT.UZ | Расмий канал

“Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланишига ишонаман” – Мирзиёев Самарқанддаги йиғилишда нутқ сўзлади

Бугун, 17 май куни Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар Кенгашининг 32 йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш дастурига мувофиқ 20 та панель мунозаралари, Банкнинг институционал тадбирлари ва бошқа тадбирлар ўтказилган. Ўзбекистон президенти йиғилишда нутқ сўзлади.

“Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг бу йилги йиғилиши қадимий ва бетакрор Самарқандда ўтказилаётганини биз мамлакатимизга, ислоҳотларимизга юксак ишонч ва эътибор ифодаси сифатида қабул қиламиз. Халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик янада мустаҳкамланишига ишонаман”, дейди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport