Get Mystery Box with random crypto!

​​ Туркманистонда дунёдаги энг йирик энергетика компаниялари | EFFECT.UZ | Расмий канал

​​ Туркманистонда дунёдаги энг йирик энергетика компанияларидан бирининг топ-менежери судланди

“Туркмангаз” давлат концерни раисининг собиқ ўринбосари Отамурот Чориев Ўзбекистонга ва Хитойга газ етказиб беришни тўхтатгани учун 8 йил қамоқ ва катта миқдорда жаримага тортилди.

Суд жараёнларига 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Туркманистоннинг “Галқиниш” конидан Ўзбекистонга газ етказиб бериш тўхатитилиши сабаб бўлган.

Текширув натижасида аниқланишича, “Туркмангаз” концерни раҳбари ўринбосари Отамурот Чориев ҳамда унинг қўл остидаги олти нафар ходими махсус реагентлар харид қилиш учун жавобгар бўлган. Таъминотнинг узилиши сабаб кўрилган зарар 59,7 миллион долларга баҳоланмоқда.

“Туркмангаз” дунёдаги энг йирик энергетика компанияларидан биридир. У табиий газни қидириш, қазиб олиш, тайёрлаш, ташиш ва қайта ишлашни амалга оширади. Ўрганилган ёқилғи захиралари бўйича Туркманистон дунёда 4-ўринда туради.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport