Get Mystery Box with random crypto!

#Эслатма Ҳаж ойлари ҳижрий йилнинг энг охирги ойлари ҳисоблан | Doctors of Philosophy (PhD)

#Эслатма

Ҳаж ойлари ҳижрий йилнинг энг охирги ойлари ҳисобланади. Ундан кейин келадиган Муҳаррам ойи эса, ҳижрий йилнинг биринчи ойидир. Шундай экан бугун ҳижрий 1444- йилнинг охирги куни.

ЙИЛНИНГ ОХИРИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО (3 марта ўқилади):

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ва соллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала oлиҳи ва соҳбиҳи ва саллам. Аллоҳумма ма амилту (амилна) фи ҳазиҳис санати мимма наҳайтаний (наҳайтана) анҳу, фалам атуб (натуб) минҳу, фалам тардоҳу, ва лам тансаҳу, ва ҳалимта алайя (алайна) баъда қудратика ъуқубатий (ъуқубатина), ва даъавтаний (даъавтана) илат тавбати минҳу баъда журъатий (журъатина), ала маъсиятика, фаинний астаҳфирука, фағфирлий. Ва ма ъамилту фиҳа, мимма тардаҳу, ваваъаддатий алайҳис савабу, фаасалука. Аллоҳумма, я кариму, я залжалали вал икром, ан татақоббалҳу минний, вала тақтаъ рожаий минка, я кариму. Васоллаллоҳу ъала саййидина Муҳаммад ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи васаллам.”

Маъноси: Бу дунёда барчага Роҳман, у дунёда фақат
мўминларга Роҳийм Аллоҳ исми ила!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!
Аллоҳим! Бу йилда Сен ман қилган нимаики ишни қилиб, тавба қилмаган бўлсам (бўлсак), Сен норизо қилган бўлсаму, Сен буни унутмаган ҳолда, Қодир бўла туриб, Раҳматинг билан мени (бизни) жазоламаган бўлсанг, аксинча, осийлик қилсак ҳам бизни тавбага ҳидоят қилган бўлсанг – мени мағфират қилгин!
Бу йилда Сени рози қиладиган, Сен ажру мукофот ваъда қилган нимаики амал қилсам, бу амалларимни қабул қилгин, ё Зал-жалоли вал-икром! Бизларни ноумид қилмагин, эй азизу меҳрибон Аллоҳим!
Саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга, у зотнинг оли байтлари ва асҳобларига Аллоҳ таолонинг салавоти ва саломи бўлсин!

Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун !
http://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg