Get Mystery Box with random crypto!

Эрталаб она уйғотади. -Тур эшшак, хўкиз, ётвурасанми. Ўқишинг | Isroil Tillaboyev blogi

Эрталаб она уйғотади.
-Тур эшшак, хўкиз, ётвурасанми. Ўқишинга кеч қолиб, манга гап эшиттирсен, уйга киргизмиман, билиб қўй!
Дастурхон устида отаси:
-Кўзингга қара, довдир, чойингни тўкий дединг. Жахлимни чиқармагин эрталабдан лаллайиб, фалончини боласини қарагин, қанақа "шустрий". Ўргансен бўмидими.
Мактаб остонасида директор кутиб олади:
-Форма қани. Санлаям одаммисанла. Неччи мартта гапириш кере, сочини ол, калта кийма, кеч қома. Энди участковый чақиртириб гаплашамиз шекилли.
Синфда устоз:
-Жим ўтирларинг, моллар. Ўзинг алипни калте билмисан, биттенг уй ишини қимагансанла, яна бетта гаплашиб ўтирипсанла. Хаммен калласи ишламайдиган молсан. Дарсга кирмай қочиб юрасанла.....
Телефонни олади. Ижтимоий тармоққа киради. У ерда у хўкиз хам, мол хам, довдир хам эмас. У ерда у юлдуз....

Шундай қилиб, миллионлаб, гаджетларга қарам бўлган, иродасиз, ўзини чорва молларига тенг кўрадиган авлодни тарбия қиляпмиз.
Хисоб-китоб куни биз, ота-оналардан тортиб, барча твълим тизими ходимлари бунга қўшган хиссамиз учун жавоб беришимиз муқаррар.

Инсонни #тил айлади, жудо хайвондин
Билки, гухари шарифроқ йўқ ондин.
-Навоий

Сайёра Азларова

t.me/domlajon
@domlajon