Get Mystery Box with random crypto!

Умра монополиясини расмийлаштирилишига йўл қўйилмаслигини тала | diqqat telegram

Умра монополиясини расмийлаштирилишига йўл қўйилмаслигини талаб қиламиз !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин Ишлари Бўйича Қўмитасидан, умра монополиясини мустаҳкамлаш йўлида навбатдаги моҳирона юриш бўлибди.

Биз “Vast Travel Mchj” раҳбари Расулжонов Мансуржон 2017- йилдан буён республикамизда туроператорлар томонидан умра зиёратларини ташкиллаштириш учун амалдаги қонунчилигимизда ҳеч қандай тақиқ йўқлиги, бироқ бу борада ДИҚ ҳамда ЎМИ норасмий тарзда бунга қаршилик қилиб келаётгани ҳақида бир неча бор Facebook саҳифамизда мақолалар ёздик ва шу билан биргаликда республикамиздаги тегишли ташкилотларга ёзма ва оғзаки равишда мурожаатлар қилиб келмоқдамиз.

Бунинг боиси жаҳон миқёсида, барча мамлакатларда фуқароларнинг умра зиёратларини ташкиллаштириш туроператорлар томонидан амалга оширилади, баъзи давлатларда эса бу борада дин ишлари қўмиталари ёки ваколатли ташкилотлар томонидан алоҳида махсус лицензиялар ҳам жорий қилинган.

Барча қилган мурожаатларимизга амалдаги қонунчиликда ДИҚ, ЎМИ умра зиёратларини ташкиллаштиришлари кўрсатилган бандларини рўкач қилиб, оғзаки баёнотларида эса туроператорларга ҳеч қандай тўсқинликлар ёки тақиқлар йўқ эканлигини айтиб келган ДИҚ виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг 15-моддасида қуйидаги бандни бириктириб қўйишибди:
“Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан Ҳаж ва Умра ибодатларини амалга ошириш, фуқароларнинг диний таълим муассасаларида таълим олиши, малакасини ошириши ва тажриба алмашиши учун чет элларга юборилиши, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг диний таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, халқаро диний анжуманлар ўтказилишини ташкил қилади”.

Ушбу қонун лойиҳаси Олий мажлис қонунчилик палатасида биринчи ўқилишида қабул қилинган бўлсада, келгуси ўқилишида юқорида келтирилган банднинг айнан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакат ташқарисидаги зиёрат жойларига боришини, шу жумладан, Ҳаж ва Умра ибодатини амалга оширишни” дейилган жойини олиб ташланишини талаб қиламиз !

Акс ҳолда фуқароларимиз зарарига, уларнинг ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ЧEКЛОВЧИ яна бир МОНОПОЛНИ (!) қонунийлаштирб берган бўлиб қолинади...

Mansurjon Rasuljonov

@diqqat_telegram