Get Mystery Box with random crypto!

Турдимовнинг оқсоч тайёрлаш ҳақидаги фикри сабаб одамлар 2га б | diqqat telegram

Турдимовнинг оқсоч тайёрлаш ҳақидаги фикри сабаб одамлар 2га бўлинди. Лекин, бир нарсани унутманг: баъзи аёллар амалда ҳар қанча мардикорчилик ё кимнингдир уйида оқсочлик қилаётган бўлса ҳам, ҳар қанча хорижга қора меҳнатга кетаётган бўлса ҳам, у гаплар ҲОКИМ ДАРАЖАСИДА АЙТИЛАДИГАН ГАПЛАР ЭМАС эди.

Раҳбар сифатида оқсочликка рози бўлиб фикр билдиришга ҳаққи йўқ эди халқ олдида. Қайсидир пастроқ даражадаги амалдор ё бирор депутат, ана боринг Меҳнат Вазирлиги шундай фикр билдирса бошқа гап эди.

Аммо, оддий фикри кўрсатма ва буйруқ сифатида қабул қилинадиган ҳокимнинг бундай дейиши жуда-жуда ноўрин.

Абдулазиз Саидалихонов

@diqqat_telegram