Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари ўнталигига к | Dilnur Kamilov blogi

Тошкент дунёнинг ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлари ўнталигига кирди

12-декабр ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб ҳаво мусаффолигини баҳоловчи IQAir индекси бўйича Тошкент ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида 7-ўринни эгаллади.

Рейтингга кўра, Тошкент ҳавоси PM2. 5, яъни майда заррачалар даражаси 188 кўрсаткичга етган.

Тошкент шаҳрида сўнгги бир йил ичида тўртинчи бор ҳавонинг ҳаддан ташқари ифлосланиши кузатилмоқда.

IQAir ўтган йилги ҳисоботида Тошкентдаги ҳаво сифати “ўта носоғлом” деб баҳоланган эди.

Маълумки, дунёда ҳар олтинчи ўлимга ҳавонинг ифлосланиши сабаб бўлмоқда. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳаво ифлосланишидан ўлганлар сони ҳар 100 минг кишига 81 нафарни ташкил қилади. @еltuz2022 Қолган дарахтларни ҳам Жаҳонгир Ортиқхўжаев кестириб, мебел цехини ишлатса, бахтимиз тугал бўлади.