Get Mystery Box with random crypto!

Dilnur Kamilov blogi

Telegram kanalining logotibi dilnur79 — Dilnur Kamilov blogi D
Telegram kanalining logotibi dilnur79 — Dilnur Kamilov blogi
Kanal manzili: @dilnur79
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.66K
Kanalning ta’rifi

Қадрли дўстлар! Ушбу телеграм-каналим орқали жамиятимизда рўй бераётган турли сиёсий-диний, ижтимоий-иқтисодий воқеа-хабарларга ўз шахсий муносабатимни билдириб бораман. Баъзи-баъзида Абраха алайҳи лаъна тўғрисида хабарлар бериб қолсам хапаўмесилар))))

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-12-27 00:45:29 Кўпчиликнинг тасаввурида хорижга, айниқса ғарб мамлакатларига чиқиб кетиш, молиявий/иқтисодий муаммоларининг ечими бўлиб кўринади. Четга кетсам зўр бўп кетаман деб ўйлайди.

Ҳа, Европага келиб ўз ишини топиб кетаётганлар кўп. Шу билан бирга бирор ишни бошини ушлолмай сарсон-саргардон бўлиб юртга қайтиб кетаётганлар ҳам етарли.

Баъзи юртдошларимиз муқаддам яхши ишларда ишлаб, бизнеслар юритиб, қийинчиликларга рўпара бўлиб қолганда хорижга келиб қолишади. Лекин ўша муваффақиятли даврларини ҳаёлидан чиқариб ташлолмайди.

Четга келадиган одам ҳар қандай қийинчиликларга психологик тайёр бўлиб келса мақсадга мувофиқ бўлади. Юртдаги статусини унутиш керак. Бу ерларда кимсан-нимасан ҳеч кимга қизиғи йўқ.
Фақат олға ҳаракатланиб, меҳнатдан қочмай, уддалайман, бажараман, енгиб ўтаман деб аввало ўзини руҳий тайёрлаши лозим.

Ўзбек меҳнаткаш халқ деб жааа оширворамиз. Бу ерда бошқа миллатларнинг меҳнаткашлиги олдида биз ўртамеянадан пастроқдамиз. Тўғрисини айтиш керак, биз ялқов эканмиз, доим осон иш қидириб сакраб юраверамиз.

Қўлимизда ҳеч бир касб-ҳунар бўлмай туриб катта маошларни ҳоҳлаб қоламиз. Сабр қилиш, ўрганиш, ўзлаштириш ўрнига турли минг хил сабаблар топиб ўтираверамиз.

Ҳамма риск ва қийинчиликларни бўйнига олиб уйидан олисларга чиқиб кетган ҳамюртларимиз натижаларга эришмоқда.

Катовицага борганимда энди 20 га кирган битта укахонни учратдим. Ҳеч қандай тилни билмайди. Фаст фудда ишларкан, ишидан ташқари арендага машина олиб таксистлик қилиб юрибди. Тиним билмайди. Қойил қолдим братишкага. Шундай ҳаракатчан дўстларимиз яхши натижаларга эришиши аниқ.

Ғарбда осмондан чалпак ёғмайди. Юртда 1000 $ атрофида стабил равишда пул топа оладиган одамлар ҳеч қаерга кетмаса ҳам бўлаверади. Ўзларини қийнаганлари қолади.

Бегона юртларга бориб ўз ўрнини топиб кетиш ҳаммага эмаслигини кўриб гувоҳи бўляпмиз.

Яхшилаб ўйлаб кейин қарор олиш керак.
198 views21:45
Ochish/sharhlash
2022-12-24 01:37:12
Бемалол ўсиролмайдиган қилиб қўйишибди

Ўричча ёзадиган пабликлар Донецкдаги "Шеш-Беш" ресторанида россиялик казо-казоларга берилган зарба Украина разведкасининг нақадар "ювелирний" ишлаётганига бир мисол эканини таъкидлашяпти. Украинларнинг "заргарона" ишлаётгани шундоқ ҳам маълум-да, бироқ шу тиқилишда улар Рогозиннинг кетини қандай қилиб аниқ нишонга олишгани ҳалиям тушунарсизлигича қолмоқда. @eltuz2022
513 views22:37
Ochish/sharhlash
2022-12-24 00:18:25 Абдуқодир Мўъминовга уюштирилган жиноий тажовузни қоралайман! Жиноятчилар топилиши шарт. Бу кўп нарсани ойдинлаштиради.
617 views21:18
Ochish/sharhlash
2022-12-22 17:26:49
2019 йил ФБР томонидан АҚШ да қўлга олинган Акмал Нарзикулов исмли нусха 20 йилга кесилгани хақида хабар тарқалди.

Унинг содир қилган жиноятлар сирасидан одам ўғирлаш, сохта ҳужжатлар тайёрлаш, йирик миқдорда серияли фирибгарлик жиноятлари ўрин олган.

Жиноятчи баттар бўлсин, қамалибдику дейишингиз мумкин. Гап бу нусханинг қамалганиданда чуқурроқ моҳиятга кирган.

Судда адвокат томонидан « Ҳимоямдаги мижозим каттадан кичик барча фирибгарлик билан шуғулланиб келадиган юртда ўсиб катта бўлган, ўзбекистонликлар учун фирибгарлик одатий кундалик ишдир. Шуни ҳисобга олиб Акмалга раҳм-шавқат қилишингизни сўрайман» деган риторика илгари сурилган.

Суд эса: «Бузуқ мамлакатдан келган жиноятчига ўша муҳитни сабаб қилиб, унинг айбини енгиллатишни сўраш - мен учун ўта ёқимсиздир» дея таъкидлаган.

Тугади!
1.1K views14:26
Ochish/sharhlash
2022-12-22 17:26:09 Ҳар қандай эртакнинг умри жуда қисқа. Эртак эшитадиган вақт деб болалик даврининг 3-8 ёш оралиғини олсак, нари борса 5 йил болалар онгида яшайди ва завқ бағишлайди. Ундан кейин бола эртакнинг эртак эканлигини англаб етади ва ортиқ ишонмай қўяди. Турли халқларнинг классик эртак китобларини мутолаа қилиш болаларнинг онгини, тафаккурини ривожлантиришга хизмат қилади. Болаларда китобга қизиқишни кучайтиради, саводини оширади ва маърифатга етаклайди.

Битта эртак борки у болаликда онгларга тиқиштирилса ўлгунча тарк этмайди. Йилдан йилга мияни турли сафсаталар билан чуқурроқ заҳарлайди, боз устига қанча чуқурлашгани сари шунча инсоният психологиясини бузиб, зарарли оқибатларга етаклаш даражаси ортиб бораверади ва ортга, ўрта асрларга улоқтиради.
Бу - диний эртаклардир!
704 views14:26
Ochish/sharhlash
2022-12-21 00:48:16 Rassom Tuz дан шедевр пост.

Дин бу ижтимоий онг формасидир. Руҳонийлар эл-улус онгини манипуляция қилиб, эгаллаб олиб тижорат қилишади. Зомбига айланганлар бу руҳонийларга пулини, молини, қонини ва жонини, ҳатто, норасида қизини ҳам беради. Ҳали она қорнидаги қизни исмини Назира қўйиб, муршидга назр қилади. Европа бу хатарли ҳалқани синдириб, динни черков ичига қамаганидан кейин, ривожланишга эришди.

Каримов ўлганидан кейин, худди кунлар илиганда микроблар тирилган каби, диний зомбилар қимирлаб бошлади.

Мутахасислар илм-фан терминлари қолиб, чўпчак тилида гапира бошлади. Саҳнага динни сиëсатга айлантириб, конститутцион демократик давлат тизимига қарши бўлган умматчилар чиқа бошлади. Давлат тизимларига Ҳизбу тахрир¸ Ваҳобизм каби секта мансублари сиза бошлади. Вазирлар диний воизлар билан қуда-анда тутиниб, ашир-нашир бўлиб кетди. Х минутда бир сигнал билан давлат худди Эрондаги каби муллалар қўлига ўтиши учун қимирлаш бошланди.

Биргина Учтепа туманидан юзлаб ўқувчилар Мисрга олиб кетилиб, зомби ҳужраларда мияси ювилиб, эртанги кун ўзини пўртиллатадиган радикаллар етишиб чиқиши поток асосида ташкил қилинди. Бўлаëтган ҳодиса юзасидан текширувлар қайсидир мулозим ишораси билан тўхтатилди. Вужудни рак қамраб олгани каби радикал клерикаллар жамиятни ич-ичидан саккизоëқ каби чирмай бошлади.

Бугун президент ўз нутқида "диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаймиз", дея таъкидлаганида шуни назарда тутдими ë йўқми, билмаймиз. Аммо давлат ва миллат манфаатлари бу кўрмуридлар армияси ва уларнинг миллат душмани бўлган муршидларини зарарсизлантиришни тақозо қилади. Давлат хавфсизлиги талаби шудир.
889 views21:48
Ochish/sharhlash
2022-12-20 20:34:12
Фурқат укамизни Польша консуллигидан виза олиб чиққани билан табриклайман!

Виза олгани билан ҳам табрикланадими деб сўрашингиз мумкин))))
Ҳа , бизда табрикланади. 10 та одамдан максимум 3 тасига виза бериб 7 тасига отказ берилаётган бир пайтда,виза олабилиш ҳам осон эмас.

Фурқат укам ўша 3 та одамдан биттаси бўлиб ўтиши меҳнатимиз, ҳаракатимиз ва тавсияларимизнинг натижасидир. Албатта ҳужжатлар тўпламини тўғри тайёрлаш ва суҳбатдан ишончли ўта олиш ҳам асосий омилдир.

Польшага кириш бу Европага эшик очилиши демакдир. Европага хуш келипсиз ука!
Жуда хурсанд бўлдим. Польшада кўришгунча.

Фуркат Талипов билетни ҳаракатини қилаверинг, Польшадаги иш масаласида ҳали алоҳида маслаҳатлашаверамиз.

Келгуси ишларингизда омад!
717 views17:34
Ochish/sharhlash
2022-12-20 13:58:33
«Бутун дунёда кучайиб бораётган РАДИКАЛИЗМ, ЭКСТРЕМИЗМ, ТЕРРОРИЗМ, одам савдоси, гиёҳвандлик каби хатарлар афсуски бизни ҳам четлаб ўтмаяпди, КЎПАЙИБ КЕТАЯПДИ, огоҳ бўлишимиз керак. Қонунларни мустаҳкам қилишимиз керак. Тизимни қаттиқ қилишимиз керакки, ҚОНУНГА ЭЪТИҚОД қилиб, қонун билан белгилашимиз керак. Бу ғоя билан курашишимиз керак.

Биз жамиятимизда ҲАР ҚАНДАЙ РАДИКАЛЛАШУВГА, яна бир марта айтаман, ҳар қандай радикаллашувга, ёшларимиз онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга, ДИНДАН СИЁСИЙ МАҚСАДЛАРДА фойдаланишга, маърифат ўрнини ЖАҲОЛАТ эгаллашга ҳеч қачон ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМИЗ!!!»
**********************

БРАВО ЖАНОБ ПРЕЗИДЕНТ!
711 views10:58
Ochish/sharhlash
2022-12-20 03:07:52 Сунний-Шиа масаласини кўтариб, юртда ишкал чиқармоқчи бўлаётган провокаторларга жиддий гапим:
Любойинг кўтингни қис! ЛЮБОЙИНГ. Ёндирасан, кейин узоооқ ёнади эй сўтаклар!

Бир неча араб ўлкаларидаги ишкалларни излан дебиллар! Яманда сунний-шиа (ҳусийлар билан боғлиқ конфликт) муаммоси, Ироқдаги сунний-шиа, Суриядаги сунний шиа (Алавийлар) ва бошқа кризисларни қараларинг.

Ҳаммаси санларга ўхшаган провокаторлардан бошланган.
Сан дебилларни эшитиб олган битта чёртмуридинг битта шиага пичоқ уриб кетса тамом, юртни қонга бўяйсанлар эй сўтаклар!

Копир атеистнинг сан дебилларнинг чўпчакларига ишонмайман дейиши хуйня, унинг эътиқод ва виждон эркинлиги бўлиб қолаверади.

Аммо санларнинг конфессиялараро низога ундовчи мақолаларинг ўзи ақийдавий азалий душман бўлган бу 2 фирқани қонли тўқнашувга бошлаб юборади.

Албатта катта контингентни ташкил қиладиган суннийлар озчиликни қатлиом қилиб юборади.

Ўзбекистон миллатлараро, динлараро дўстона муносабатларни 30 йилдирки яхши сақлаб келди.

Ўзбекистонда яшовчи Северяк ҳам Южак (кореецлар) ҳам битта жойда яшаб ижод этаверади. Бизда яшовчи рус-украин битта столда ош еб ўтираверади. Бизда сунний-шиа қўни қўшни, дўст биродар бўлиб яшаб келади.

Кўтингни қис любой мулланг!

Фитна қўзғаб пандорра қутисини очма!

Бундай зарарли ғояларни тарқатиб динийлашиб бораётган жамиятимизда бошқа диний озчиликларга адоват уруяини сепиб қўзғатиш кимга керак? Мониторинг қиладиган зот қолмадими?
775 views00:07
Ochish/sharhlash
2022-12-20 03:07:14 Диний қўмитага катта саволларим бор.

Биринчидан, Шиалик конфессияси Ўзбекистонда рухсат этилган, Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтиб ўз диний фаолиятларини расмий ва қонуний равишда олиб боряпган 16 та диний конфессиянинг биридир. Ўзбекистондаги шиалардан ҳали юртимиз экстремизм, терроризм каби зарарларни кўргани йўқ.
Нима бало чиқса шу суннийлардан чиқяпди. Ҳозирда ҳам диний блогер Абу Муслим тўғридан тўғри диний низо қўзғовчи материални улашиб ўтирибди.

Шиалар суннийлар билан теппа-тенг хақ-ҳуқуқларга эга диний озчилик ҳисобланади.

Юртимиздаги доминант фирқа яъни аксар аҳолиси сунний оқимида бўлган мамлакатимизда диний блогеру, муллаларнинг бундай чиқишлари шиа фирқасига мансуб озчилик аҳоли қатламига тўғридан-тўғри таҳдид ва нафратни уйғотмайдими?

Эй Диний қўмита!

«Мен ҳеч бир динга ишонмайман, хусусан ислом ҳам мен учун эртак» дегич динсизларга хулоса бериб обориб ёпишяпсан.

Нега ҳавфли даражада оборот олиб бораётган мана бу суннийларни тийиб қўйишга ақлларинг етмаяпди?

Ё мана шундай материаллар воситасида нафрат ва адоват уруғи экилган зомби миялар Самарқанду-Бухорода тинч яшаб келаётган шиа фирқаси вакилларига босим уюштириши сизлар кутган иш бўладими?

Диний озчиликларга қаратилган ҳар қандай таҳдидли контентларга ҳуқуқий баҳо берилсин!

Эй диний қўмита! Иккилик стандардда ўйнашма! Чора кўришларинг шарт!

Йўқса биз тенг ҳуқуқлилик принципи тарафдорлари бўлган дунёвийлар, секуляр-дунёвийларнинг ишини жаҳон ҳамжамиятига етказганимиз каби, диний озчиликларга таҳдидлар уюштираётган Абушка ва шунга ўхшаган муттаҳамларнинг ушбу сингари материалларини яна жаҳон ҳамжамияти халқаро ташкилотларига олиб чиқамиз.

Абу Муслим мард бўлса шу постини охиригача ўчирмайди. Ўчирдими демак кишка ва қўрқоқ одам бўлади.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=137410522477006&id=100086241771776
709 views00:07
Ochish/sharhlash