Get Mystery Box with random crypto!

Демак чиндан ҳам аёлларимиз дўзахга афсуски хақли бўлиб кетмоқ | 🍀ДИЛИМГА ЯҚИНЛАРИМ 🍀

Демак чиндан ҳам аёлларимиз дўзахга афсуски хақли бўлиб кетмоқдалар...
Бу ерда гап сиз бошқараётган,  сиз раҳбарлик қилаётган жамият аёллари ҳақида кетмоқда. Наҳот бу сизда ёш болага ўхшаб жинсингизни ундан ўзгача эканини рўкач қилиш орқали ғурур қилишни туйдирса?  Аҳир сизлардан чиқаётган ушбу дўзах аҳли бўлган аёллар,  сизлар учун уят эмасми?

Аёлларни дунё билан овора бўлишга мажбур қилиб қўйганингиз номус эмасми? 

Эрга итоат қилиш дейилганда фақатгина дунёвий нарсалар масалан:  кийиниш,  овқат, ширин сўз деган тушунча уйғотиши сизнинг иймонингиз ғалабаси бўлмаса керак назаримда...

Яна бир фикр юритиб кўринг,  нафсингизни Аллоҳ фарзиданда устун қўяр даражага етиб келмаяптими?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам  "Агар инсонга сажда қилиш керак бўлганида,  аёлларга эрларига сажда қилишни буюрар эдим" дейилган Ҳадисда "Мумкин бўлганида" деган сўзларини тушурмай ўқинг. Зеро,  аёллар балки чин маънода эрларига сажда қилмаётгандирлар. Аммо афсуски Аллоҳга қилмаётган итоатларини, эрларини 99 ча нафсига ёқиш учун бугун бажариб келмоқдалар. Бу эса таназзулингиздир!

Унутманг!  Аёл бу сизнинг рақобатдош душманингиз ё гап талашадиган дўстингиз эмас!  Аёл бу сизни боқиб, тарбия қилиб катта қилган ОНА,  аёл бу сизнинг наслингизни давом эттириш учун ҳаётини хавф остига қўйган аёл,  сизни ўз савоблари ила дўзаҳдан қутқариб қолувчи қизингиздир.

Уни эса дўзахий экани сизда фахрни эмас,  номусни,  уятни уйғотиши керак эмасмиди...


~ ~ ~ ~ ~

https://t.me/joinchat/AAAAAE73dQ-KKSnPg1owbQ