Get Mystery Box with random crypto!

Оҳангарон туманида фуқарони 3 000 АҚШ доллари эвазига ишга кир | Prokuratura Departamenti

Оҳангарон туманида фуқарони 3 000 АҚШ доллари эвазига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон туман бўлим томонидан ДХХнинг Оҳангарон шаҳар бўлими билан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.К. ва Ф.З.лар фуқаро М.нинг ишончига кириб, уни танишлари орқали 3 000 АҚШ доллари эвазига “Олмалиқ тоғ-кон металлургия комбинати” АЖга ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz