Get Mystery Box with random crypto!

Денов туманида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони а | Prokuratura Departamenti

Денов туманида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдони аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Ю. жорий йилнинг март ойида “Намуна” маҳалласи ҳудудидаги 49 балл бонитетли суғориладиган экин ер майдонининг 25 сотихини атрофини девор билан ўраб ноқонуний равишда эгаллаб олиб, қурилиш ишларини амалга ошираётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Department_uz