2021-02-14 05:57:57
КИМНИНГ ЕРИ КАНАКА? ВА НИМА ЭКСА ЯХШИ БУ́ЛАДИ?
Ернинг ранги қора бўлиб ёки сарғиш бўлиб, бир неча бармоқ чуқурлик нам бўлса, қўл билан сиққанда юмолоқ бўлиб қолса ва бармоқ учу билан нуқиганда уқаланиб кетса, тупроқ биринчи даражадаги маҳсулдор тупроқ ҳисобланади.
Шўрга мойил бўлган ерларга лавлаги экилса ерни яхшилаб шўрини йўқотади, уни ўзига тортиб олади ва ер холатини яхшилайди.
Сув танқис бўлган майдонларни қишда суғориш тавсия этилади. Шунда ер усти ҳеч вақт намга муҳтож бўлмайди. Қишда шу усулда суғорилган ҳар қандай ер ёзда кам сув талаб қилади.
Агар қамиш кушутини сувга аралаштириб, уч кун сувда қолдирилса, сўнг бу сувни сабзавот ичига оқизилса, бундай ер жуда нам ва тоза туради.
Сабзавотларнинг барчаси бахор фаслида куннинг иккинчи ярмида экилгани мақул.
Шўразор бўлган ерга карам ва турп экилса, улар бундай ерда яхши амал олади ва ширин бўлади.
Бодринг учун энг яхши ер сабзи экилган майдон ҳисобланади.
Қовун учун ерни жўхорипоя, буғдойпоя ёки сабзи экилган жойдан танлаш к
34 views02:57