Get Mystery Box with random crypto!

Ерлар нимага деградацияга учрайди? Ер деградациясининг асосий | dehqon.uz: yangiliklar

Ерлар нимага деградацияга учрайди?

Ер деградациясининг асосий сабаблари бу қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарилишида нооқилона амалиётнинг олиб борилиши; яйловлардан меъёрдан ортиқча фойдаланиш, ўрмон ва бошқа ўсимлик қопламининг йўқ қилиниши.

Нооқилона қишлоқ хўжалиги суғорма ерларда меъёрдан ортиқ сувнинг ишлатилишида, тупроқ юқори қатламининг шамол ва сув эрозиясига учрашида, тупроқ юқори қатламининг зичланиб, махсус қават ҳосил қилганида, тупроқ шўрланишида ва турли хил тупроқ кирланишида кўринади. Шунинг учун ерга ишлов бериш қандай олиб борилиши диққат билан ўрганилиши лозим.

Яйловлардан меъёрдан ортиқ фойдаланиш бир жойнинг ўзида катта миқдорда чорва боқилишида кўрилади. Бундай ҳолатда яйловларнинг ҳосилдорлиликни тиклаш қобилияти пасайиб кетади. Бошқача қилиб айтганда, чорва ўсимликни шу даражада истеъмол қиладики, экотизим уни қайта тиклай олмайди. Асосан аҳоли пунктлари ёки ишлаб турган сув манбалари атрофидаги яйловларнинг сони тез суратда пасаймоқда.

Манба: @TSTM_DUK

Бизни кузатиб боринг: @dehqonuz