Get Mystery Box with random crypto!

Жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган ҳукумат қарори лойи | davletovuz

Жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистон бюджетни молиялаштириш учун Япониядан тахминан 334 млн долларлик қарз жалб қилади.

Қарз маблағлари қуйидаги шартларда олинади:

Ўзбекистонда коронавирус Covid-19 пандемиясига қарши шошилинч чоралар кўриш лойиҳаси бўйича – 15,0 млрд.япон йенаси миқдоридаги маблағларни 15 йил муддатга, шу жумладан 4 йиллик имтиёзли давр билан 0,01 фоизда;

Ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси бўйича – 195,0 млн. АҚШ доллар миқдоридаги маблағ 25 йил муддатга, шу жумладан 7 йиллик имтиёзли давр билан 6 ойлик LIBOR +1,1 фоизда.

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги қарз маблағлари Ўзбекистон республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун ажратилади.