Get Mystery Box with random crypto!

Davlat xizmatchisi

Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi D
Telegram kanalining logotibi davlatxizmatchisi_uz — Davlat xizmatchisi
Kanal manzili: @davlatxizmatchisi_uz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 35.23K
Kanalning ta’rifi

Давлат хизматчилари учун махсус канал

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2023-03-25 17:16:46
Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлаётган (“Yandex Go“ Ўзбекистон солиқ юрисдикциясига қайтарилиши масаласи ҳамда “Open Budget“ платформасида ташаббуслар учун овоз бериш механизмига ўзгартиришлар киритиш борасидаги) хабарларга ўз саҳифасида муносабат билдирди

Telegram | Instagram | Facebook
8.6K views14:16
Ochish/sharhlash
2023-03-25 17:01:37 1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади

Жумладан:

ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;

IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
10.0K views14:01
Ochish/sharhlash
2023-03-25 16:35:34 1 апрелдан бошлаб:

маҳаллий ишлаб чиқарилган барча техникалар хариди учун 15 фоиз субсидия берилади (ҳозир фақат Чирчиқ кластерида ишлаб чиқарилган техникаларга татбиқ этилади);

импорт қилинган техникалар уч йил муддатга божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилинади, улар бўйича қўшилган қиймат солиғини кечиктириб (9 ой давомида) тўлашга рухсат берилади (ушбу имтиёзлар ҳозир фақат пахтачилик ва чорвачилик техникаларида бор);

техника хариди учун 10 йил муддатга 10 фоизлик кредитлар ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
10.1K views13:35
Ochish/sharhlash
2023-03-25 10:35:39 200 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 200 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Солиқ органларидаги вакант лавозимлар рўйхати.

Вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Танловга ариза юбориш тартиби

id.egov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби
14.5K views07:35
Ochish/sharhlash
2023-03-25 10:35:24
83 ёшли Инобат ая Жўраева Фарғона вилояти Данғара туманининг Қумқияли қишлоғида яшайди.

Республика ишчи гуруҳи аъзолари бу маҳаллада ҳам уйма-уй ўрганишлар олиб бораётганда, тасодифан Инобат ая билан учрашиб қолишди. Бир умр далада меҳнат қилган онахон масъулларга ҳеч бир масалада мурожаат қилгани йўқ. Салом-алик, “ҳорманг-бор бўлинг...”дан бошланган гурунгда гап айланиб, Инобат аядан “35 йил пилла боқибсиз, ҳеч санаторияга борганмисиз?”, деб сўралди.

Давоми видеороликда

Telegram | Instagram | Facebook
12.0K views07:35
Ochish/sharhlash
2023-03-25 10:00:58
Адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Сайипов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
12.1K views07:00
Ochish/sharhlash
2023-03-25 09:39:00 Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра:

Фаррух Ахмеджонович Бобоев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг биринчи ўринбосари этиб;

Оятилло Зикриллаевич Рахматиллаев Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг ўринбосари этиб;

Нодир Хожиевич Муслитдинов Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
14.0K views06:39
Ochish/sharhlash
2023-03-24 08:42:00
Тарихда илк бор қорақалпоқ тили БМТ минбарида янгради

Саида Мирзиёева сув масалалари бўйича БМТ анжуманида шоир Иброҳим Юсуповнинг элегиясидан бир парча ўқиб берди.

Тоғлар чўкиб, ерга кирмаган чиқар,
Юлдузлар ҳам бирдан сўнмаган чиқар.
Бу дунё ҳечқачон кўрмаган чиқар
Бир майдонда денгиз қуриб қолганин..

Telegram | Instagram | Facebook
8.0K views05:42
Ochish/sharhlash
2023-03-24 07:03:21 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

Ушбу соатнинг асосий мавзуси — Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи — халқдир.

Кўриш

Telegram | Instagram | Facebook
9.4K views04:03
Ochish/sharhlash
2023-03-23 19:46:12 200 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларидаги 200 дан ортиқ бўш иш ўринларига очиқ танловлар эълон қилинган.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакант лавозимлар рўйхати билан танишинг:

Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари рўйхати;

Ёшлар етакчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Ҳоким ёрдамчиси вакант лавозимлари рўйхати;

Солиқ органларидаги вакант лавозимлар рўйхати.

Вакант лавозимларга ўтказилаётган танловларда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ порталида рўйхатдан ўтишлари талаб этилади.

Танловга ариза юбориш тартиби

id.egov.uz сайтидан рўйхатдан ўтиш тартиби
12.5K views16:46
Ochish/sharhlash