Get Mystery Box with random crypto!

Расман: Ҳуқуқшунослик фанидан ҳам миллий сертификат йўлга қўйи | Davlat Test Markazi

Расман: Ҳуқуқшунослик фанидан ҳам миллий сертификат йўлга қўйилмоқда!

Билим ва малакаларини баҳолаш агентлиги томонидан ҳуқуқшунослик фанидан миллий сертификат имтиҳонлари юзасидан жорий йилнинг 3-май куни апробация тест синовларини ўтказиш режалаштирилган.

Бунда ҳуқуқшунослик фанларига тайёргарлик кўраётган ва ҳуқуқшунослик фанларидан апробация тест синовларида иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар https://my.uzbmb.uz/service/98 ҳаволаси орқали апробацияда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Ҳуқуқшунослик фанларидан апробация тест синовлари Тошкент (200 нафар), Бухоро (600 нафар), Наманган (600 нафар) ва Урганч (600 нафар) шаҳарларида ташкил этилади.

Қатнашиш бепул, фақат жойлар тўлиб қолмасидан 28-апрелгача рўйхатдан ўтиш лозим.

Маълум бир ҳудудда ўринлар сони тўлганда, рўйхатга олиш муддатидан олдин якунланиши мумкин.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi