Get Mystery Box with random crypto!

Билетлар сотилиб бўлгач, талабаларга поезд учун чегирма эълон | Davlat Test Markazi

Билетлар сотилиб бўлгач, талабаларга поезд учун чегирма эълон қилинди

Қишки таътил мобайнида талабаларга маҳаллий йўналишдаги темир йўл қатновлари учун чегирмалар эълон қилинди.

Чегирмалар 25.12.2023 дан 7.01.2024 га қадар ўрнатилган тартибда барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларнинг темир йўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма амал қилади.

Яхши томони, чипталарни чегирма асосида сотиб олиш учун кассага шахсан бориш шарт эмас, eticket.railway.uz сайтидан онлайн олса ҳам бўлади, тизим интеграция қилинган.

Ёмон томони, қишки таътил бошланишидаги деярли барча чипталар сотиб бўлинган.

Хушнудбек Худайбердиев

Сафимизга қўшилинг!
@davlattestmarkazi