Get Mystery Box with random crypto!

СамДУнинг Каттақўрғон филиали биносида плита қулаб, талабаларн | Davlat Test Markazi

СамДУнинг Каттақўрғон филиали биносида плита қулаб, талабаларни босиб қолган

ОТМ маъмуриятининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳодисада уч нафар қиз жароҳат олган.

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали биносида плита қулаб тушгани ва талабаларни босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳодиса мажлислар залида йиғилиш ўтказилаётган пайтда содир бўлган.

Kun.uz мухбирининг университет маъмуриятига таяниб маълум қилишича, уч нафар талаба қиз жароҳатланган. Ҳукумат қарорига кўра, Каттақўрғон шаҳар, Амир Темур кўчаси, 27-уй манзилида жойлашган собиқ Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги 2-сон академик лицейининг бино ва иншоотлари филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилган.

Минг ўринга мўлжалланган бу бино 2022 йилда мукаммал таъмирлан.

Маълумот учун, Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали 2021 йилда ташкил этилиб, ўша йили 11 та таълим йўналиши бўйича 703 нафар талаба қабул қилинган.

Сафимизга қўшилинг:
@davlattestmarkazi