Get Mystery Box with random crypto!

#Қонунчиликдаги_янгиликлар Коррупциявий хавф-хатарларни ани | 🇺🇿DAVLAT VA JAMIYAT. 🇺🇿

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти тасдиқланди

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиёти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3383, 31.08.2022 й.)

Унга кўра, давлат ташкилоти томонидан коррупциявий хавф-хатарлар ҳар йили 1 мартгача баҳоланади.

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш махсус бўлинма ёки ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Давлат ташкилоти фаолиятидаги (вазифа ва функциялардаги) коррупциявий хавф-хатарлар ички ва ташқи ахборот манбалари асосида аниқланади.

Коррупциявий хавф-хатарларнинг даражаси паст, ўрта, юқори ўлчовларда баҳоланади.

Коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари асосида давлат ташкилотининг умумлаштирилган коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ишлаб чиқилади ва E-anticor.uz” электрон платформасига ҳар йили 1 февралга қадар киритилади.

Платформада жойлаштирилган давлат ташкилотларининг коррупциявий хавф-хатарлар харита лойиҳалари асосида автоматик равишда коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилади.

Давлат ташкилоти раҳбари ҳар йили 1 мартгача коррупциявий хавф-хатарлар харитаси ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича дастурини “E-anticor.uz” электрон платформаси орқали тасдиқлайди.

Хуқуқий ахборот хизмати хабар қилади

Каналга уланиш
@davlat_va_jamiyat