Get Mystery Box with random crypto!

Dilshod Dadaboyev

Kanal manzili: @dadaboyev_dilshod
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 53.75K
Kanalning ta’rifi

Blogger Dilshodbek Dadaboyevning telegram kanaliga xush kelibsiz
@Dilshod_Dadaboyev

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-02-28 20:53:51 Барака топгурлар электр энергия (свет) беринглар қишлоқларда ҳали ҳам одамлар қийналмоқда, газнику тушда ҳам кўриб болмаяпти

Бугун туғилиб ўсган жойим Косонсойга келгандим, афсуски на электр на газ бор йўлларнику умуман гапириб бўлмайди пиёда юрсангиз йўлни текислигидан қоқилиб кетасизлар)))

Ўзимни 18-асрда яшаётгандек ҳис қилдим афсус Янги Ўзбекистон ислоҳотлари бу ерларга кириб келмаган кўринади

Ташриф кутилмоқда Хоразмдан кейин албатта кейинги йўл Наманганга бўлади

Мусаффо осмон урра урра ҳаммаси зўр бундай ўзгаришларни тушимизда ҳам кўрмаганмиз деган гаплардан бўлаверади

Менда аниқ бир савол қачон бизда ҳам ҳақиқатдан қоғозда эмас амалда ўзгаришлар бўлади


https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
83.5K views17:53
Ochish/sharhlash
2024-02-04 11:36:03 #Мурожаат

Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги Элобод кўп қаватли 12-уйда 10 кундан бери сув келмаётгани ҳақида танқидий чиқиш қилинганди. Олдин ҳам бошқа ижтимоий тармоқларда бу ҳақида ёритилганда туман сув таъминоти корхонаси мутасаддилари келмаган сувни келди деб бошқа видеоларни ташлаб одамларни алдашганди. Мана 10 кун бўлди, сув йўқ, На ҳокимлик, на ширкат, на сувоқава корхонаси, на сектор раҳбари буни назоратга олгани йўқ. Кўп қаватли уйда сувсиз яшаш қийинлигини билишадику.

Муаммони аниқ лўнда қилиб ечилиши керак шу совуқ об ҳавода халқимиз қийналмоқда

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
78.1K viewsedited  08:36
Ochish/sharhlash
2024-01-31 12:47:47
#Тезкор #Расман

Энди “Ташаббусли бюджет”да бир киши фақат бир марта овоз бера олади.

Энди бир одамнинг номида нечта сим-картаси бўлишидан қатъи назар 1 киши фақат 1 марта овоз бера олади. Масалан, менинг номимда Узмобайл, Мобиуз, Юcелл ва Билайн рақамлари бор дейлик. Шу пайтгача мен 4 та овоз бера олар эдим. Энди эса фақат 1 марта овоз бераман, кейинги сафар бошқа компания рақамидан яна овоз бермоқчи бўлсам, менга рад жавоби келади.

Бу орқали юзлаб сим-карта сотиб олиб, овозлар сонини сунъий кўпайтиришга чек қўйилади

Маҳалла группаларига тарқатиб қўйинг.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
18.1K viewsedited  09:47
Ochish/sharhlash
2024-01-30 20:10:59
Яхшилик ҳеч қачон жавобсиз қолмайди!

Яхшилик қилинг, оҳиригача кўринг

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
14.8K views17:10
Ochish/sharhlash
2024-01-30 12:18:03
Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Бегимқулов Узоқбой Шоимқулович лавозимидан озод этилди.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
13.6K views09:18
Ochish/sharhlash
2024-01-30 10:35:12
Ўзбекистонда пенсия таъминоти тизимида ўзгаришлар бўлиши кутиляпти

Эндиликда озодликдан маҳрум қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи тоифасига киритилиши мумкин.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
13.3K views07:35
Ochish/sharhlash
2024-01-29 08:59:39 Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Музаффарович Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига;

Палата раиси ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
12.9K viewsedited  05:59
Ochish/sharhlash
2024-01-29 08:49:47 Референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган конституциямизнинг илк моддасида Ўзбекистон — бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат эканлиги белгилаб қўйилган.

Конституция бош қомус ҳисобланади. Унда давлатчилик фундаментлари қўйилади. Кейинчалик аксар фундамент — моддалар учун қонун ёки қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ҳам (ҳуқуқ тизимимиздан келиб чиқсак) талаб этилади. Чунки шу тарзда махсуслашиш ва сўнгги нуқтани қўйиш керак бўлган жойлари кўп.

Конституциянинг мен урғулаган, "дунёвий" ва "ижтимоий" давлат эканимиз ҳақидаги қисмиям айнан шу каби янги қонунга муҳтож. Дунёвийлик нима, ижтимоий давлатчи, унинг қандай критериялари бор, бу борада сиёсат қандай, қай тартибда ва қайси ташкилот орқали амалга оширилади, назоратичи ва бошқа саволларга айнан қонун орқали жавоб топишимиз мумкин бўлади.

Бироқ орадан шунча вақт ўтса ҳамки, қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдаги қонун ижодкорларимиз бу борада сукут сақлаб келмоқда. Бироқ Президент Хитой сафаридан қайтиши билан айнан шу саволни масъул ташкилотларга қаратиши турган гап. Нега мазкур ҳужжат ҳануз ишлаб чиқилмаётгани давлат раҳбарининг асосий саволи бўлади деган умиддаман.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
80.6K views05:49
Ochish/sharhlash
2024-01-24 19:43:53
#Тезкор #Тарқатинг

Болаларда қизамиқ касаллиги 30 бараварга кўпайиб кетди.

​ ЖССТ қизамиққа қарши шошилинч эмланишни тавсия қилди

Ҳозир қизамиққа чалиниш борасида жуда кўп давлатларда ўсиш динамикаси кузатиляпти. Хусусан, Буюк Британия хасталик кўпайиши ортидан мамлакатда миллий фавқулодда ҳолат режимини жорий этишга мажбур бўлди.

Ҳозирда Ўзбекистонда ҳам қизамиққа чалиниш ҳолатлари кўпаймоқда экан.

Хабарни тарқатиб, барчани огоҳлантиринг.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
14.0K views16:43
Ochish/sharhlash
2024-01-22 19:50:25
Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.

Турғун Азизов 1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкентдаги Сарёғчи (ҳозирги Бешқайрағоч) маҳалласида туғилган.

1956 йили аввалги Ўзбекистон Давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаб, шу йили ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинган. 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Шунингдек, у “Меҳнат-шуҳрати” ордени (2001 йил) соҳиби ҳам ҳисобланади.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD
13.0K views16:50
Ochish/sharhlash