Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди. Т | Dilshod Dadaboyev

Ўзбекистон халқ артисти Турғун Азизов 90 ёшида вафот этди.

Турғун Азизов 1934 йилнинг 30 ноябрида Тошкентдаги Сарёғчи (ҳозирги Бешқайрағоч) маҳалласида туғилган.

1956 йили аввалги Ўзбекистон Давлат театр ва рассомчилик институтини тамомлаб, шу йили ҳозирги Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга қабул қилинган. 33 ёшида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган. 1974 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвонини олган. Шунингдек, у “Меҳнат-шуҳрати” ордени (2001 йил) соҳиби ҳам ҳисобланади.

https://t.me/DADABOYEV_DILSHOD