Get Mystery Box with random crypto!

Президентимиз ўз нутқларида бугунги мураккаб замонда аҳолимизн | 🇺🇿 co-workeruz

Президентимиз ўз нутқларида бугунги мураккаб замонда аҳолимизни, айниқса ёшларимизни турли диний-экстремистик ва миллий қадриятларимизга зид бўлган иллатлардан асрашда диннинг ўрни, бу борадаги олийжаноб ишларни амалга ошираётган диний ходимлар, имом-хатибларнинг тутган ўринлари, бугун уларнинг олдига замоннинг ўзи қўяётган талаблар, амалга оширилиши лозим ишлар ҳақида қимматли таклиф ва кўрсатмаларини бериб ўтдилар. Шунингдек, тадбирда муқаддас динимизнинг соф таълимотларига ёт бўлган турли оқим ва гуруҳлар сафига билиб-билмай қўшилиб қолган, қўли қонга ботмаган, ўз қилмишидан астойидил пушаймон бўлган шахсларни кечириш, уларни жамиятга қайтариш бўйича шахсан давлат раҳбарининг ташаббуси янграб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Диний-экстремистик оқимларга қўшилиб қолган ёшларнинг давлатимиз раҳбарияти томонидан авф этилиши ўзбекона бағрикенглик, инсонпарварлик ва адолатпарварликнинг нишонаси бўлиб, ёшларни нотўғри йўлдан қайтариш, улар ўртасида диний экстремизм ва ақидапарастликнинг олдини олиш, Ватанига, ота-онаси, оиласи бағрига қайтариш, тинч ҳаёт кечиришни ният қилган бу тоифа шахсларга яна бир бор имкон бериш, беҳуда қурбон бўлишига йўл қўймаслик каби мақсадларга қаратилган.
Аслида бундай адашган ёшлар фақат ижрочи ёки “қўғирчоқ” бўлиб, панада турган, террорнинг ҳақиқий ижодкорларига қарши кураш биринчи навбатдаги масала эканини ёдда тутиш лозим. Шу билан бирга, адашиб, алданиб, билиб-билмай бундай разил йўлларга кириб қолган ёшларни яна ҳаётга қайтариш, уларни тўғри йўлга чорлаш, фуқароларнинг омон-эсон ўз оиласи қучоғида яшаши жамиятда олиҳиммат фазилатларни юзага келтирувчи омиллардан ҳисобланади.
Ҳозирда чет элда меҳнат мигрантлари сифатида меҳнат қилаётган ва узоқ муддатга чет элга чиқиб кетган, хорижий давлатга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларига қаратилган ишлар ҳам амалга оширилмоқда. Аксилтарғибот ва тарғибот материалларини ўз ичига олган буклетлар, инфографикалар, турли ижтимоий роликлар тайёрланиб жойларга етказилмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, мана бир неча йилдирки, хорижий мамлакатлар, хусусан Россия ва Украина давлатларининг таклифига кўра етук салоҳиятга эга дин уламоларимиз, имом-хатибларимиз мазкур мамлакатлар ҳудудида бўлиб,  у ерда меҳнат муҳожири сифатида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқаролари ва маҳаллий аҳоли вакилларининг диний-маънавий иммунитетини ошириш, уларни деструктив оқимларнинг бузғунчи ғояларига қарши раддиялар билан қуроллантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириб қайтмоқдалар. 2009-2017 йиллар давомида 30 дан ортиқ етук дин арбоблари, уламолар ва имом-хатиблар АҚШ, Россия ва Украина давлатларида жами 23 та мана шундай тадбирларда қатнашдилар.
Бундан ташқари, турли адашган ақидавий фирқалар, сиёсий-террорчи ташкилотларнинг асл қиёфасини фош этувчи ҳамда соф исломий ақида ва бунёдкор таълимотларни ўз ичига олган юртимизда нашр этилаётган ўзбек ва рус тилларидаги диний-маърифий адабиётларни МДҲ давлатлари, хусусан Россия, Қозоғистон, Қирғизистонга мунтазам экспорт қилиш ишлари йўлга қўйилган. Бу каби ишлар меҳнат мигрантлари орасида турли экстремистик йўналишлар ва секталарга қўшилиб қолишларини баратараф этишда ўзининг ижобий самарасиин бериб келмоқда десак муболаға бўлмайди.