Get Mystery Box with random crypto!

#маънавий ва #маърифий #дарслар 02/01/2023 йил. 1 - Маъру | 🇺🇿 co-workeruz

#маънавий ва #маърифий #дарслар

02/01/2023 йил.

1 - Маъруза мавзу;

Миллий гвардия харбий хизматчилари хамда ходимлари онгига деструктив ғояларнинг таъсирини минималлаштириш масалалари.
 
Диний-экстремстик ва деструктив оқимларга қарши курашда давлат ва жамоат ташкиотларининг ўрни ҳақида гапирар эканмиз, бузғунчи гуруҳларнинг эътибор маркази айнан ёшларга қаратилишини ёдда тутиш лозим бўлади. Ёшларнинг фаол ижтимоий кучга айланиб бораётгани бугунги кунда уларнинг турли мафкуравий таъсир ва тазйиқларнинг бош объектига айланишига олиб келди. Бунда уларнинг жамиятнинг ҳали етарли тажрибага эга бўлмаган, ташқи таъсирларга тез берилувчан ва, айни пайтда, энг ҳаракатчан қатлами экани инобатга олинмоқда.
Ёшларнинг турли оқимларга кириб қолишлари сабаблари қаторида уларнинг билимлари, шу жумладан, диний илмларни эгаллашга бўлган қизиқиш ва интилиши ҳамда ишонувчанлиги, бирданига ва ҳамма нарсага (бойлик, шон-шуҳрат, мартаба ва ҳ.к.) эга бўлишга ҳаракат қилиши, илмий тилда айтганда максимализм каби маънавий-руҳий омилларни алоҳида ажратиб кўрсатиш лозим. “Сен бу ташкилотга кириш ёки мана бу вазифани бажариш билан алоҳида, ҳар кимга ҳам насиб қилавермайдиган шарафли ишга қўл урган бўласан, керак бўлса, сен миллат, дин, инсониятнинг халоскорига айланасан!”, – деган қарашларни сингдириш жараёни айнан мана шу каби хусусиятларга алоҳида эътибор берилаётганини кўрсатади. Бу каби ишларга қўл уришлари, ўз келажакларига болта уришлари, умуман, терроризм йўлига кириб қолишларининг асосий сабаби, уларнинг на диний, на дунёвий билимга эга эмасликлари, турли оқимларга нисбатан соф ислом динининг муносабатини билмасликларидир.
Қайд этилган мулоҳазалар нега ёшлар диний-экстремистик ҳаракатлар фаолиятининг асосий объектига айланганини муайян даражада тушуниш имконини беради. Турли диний-экстремистик ҳаракатлар, террорчилик хуружларининг асосий иштирокчилари ёшлар экани эса юқоридаги каби эътиқодий ва ғоявий таъсир ва тазйиқлар қандай оқибатларга олиб келишини, ўсиб келаётган авлодга хос фаоллик ва социал энергиядан ғайриинсоний мақсадлар йўлида нечоғлик усталик билан фойдаланиш мумкинлигини яққол намойиш этади.
Бугунги кунда юртимизда диний-экстремистик ва деструктив характердаги турли оқим ва гуруҳларнинг бузғунчи ғояларига қарши кураш борасида мисли кўрилмаган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қонунга зид фаолият олиб бораётган турли ақидапараст жамоларни аниқлаш, интернет ва ижтимоий тармоқларда ёшларни турли ёт ғояларга тарғиб қилиш билан шуғулланётган сохта даъватчилар фаолиятига чек қўйишга қаратилган тезкор ҳаракатларни амалга ошириш билангина чекланиб қолмасдан, бу борада турли жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни ҳам йўлга қўйган. Ҳозирда жамият аъзоларининг барча қатламлари билан профилактик тадбирлар, тушунтириш ишлари ва давра суҳбатлари ўтказиш тизими ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилмоқда. Бу йўналишда Дин ишлари бўйича қўмита, Республика Маънавият тарғибот маркази, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги каби давлат ташкилотлари билан бир қаторда дин уламолари, имом-хатиблар, жамоат ташкилотлари фаоллари, “Маҳалла” жамғармаси, “Камолот” ЁИҲ каби нодавлат ташкилотлар тарғиботчилари ҳам бу таҳдидга қарши курашнинг маънавий тизгинини биргаликда тутиб бормоқдалар.
2020 йил 15 июнь куни Тошкент шаҳрида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев қатнашиб, нутқ сўзлади.