Get Mystery Box with random crypto!

КУН_ҲАДИСИ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулулл | "Чет сув" жоме масжиди

КУН_ҲАДИСИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам озиб, жўжадек бўлиб қолган бир мусулмонни кўргани бордилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
«Бирор дуо қилганмидинг ѐки бирор нарса сўраганмидинг?» дедилар.
«Ҳа, «Аллоҳим, мени охиратда иқоб қиладиган нарсангни бу дунѐда қилиб қўйгин» деган эдим», деди.
«Субҳаналлоҳи! Ахир бунга чидай олмайсан ёки қодир бўла олмайсан!
«Роббанаа аатинаа фиддуня ҳасанатан ва фил охирати ҳасанатан ва қинаа азабан-наар» десанг бўлмасмиди?!» дедилар.
Бас, Аллоҳга шу дуони қилган эдилар, унга шифо берди».


Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Дўстларингизга улашинг:
Каналга уланиш
https://t.me/chet_suv_masjidi