Get Mystery Box with random crypto!

​​ СУННАТ САРИ ИЛК ҚАДАМЛАР Фарзандингиз сочини тараётган | "Чет сув" жоме масжиди

​​ СУННАТ САРИ ИЛК ҚАДАМЛАР

Фарзандингиз сочини тараётган пайтингизда, бу ишни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Кимнинг сочи бўлса, (парваришлаш орқали) уни ҳурмат қилсин», деб айтган ҳадисларига мувофиқ тараётганингизни айтинг.

– Ўғлингизга атир суртаётганингизда бу ишни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиб қилаётганингизни айт. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга дунёларингиздан хушбўй нарса, аёллар ва намоздаги кўз қувончи маҳбуб қилинди», деб айтганлар.

– Ўғлингиз мактабга кетаётганида унга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги:

«Ким илм талабида йўлга тушса, Аллоҳ унга жаннат томон бўлган йўлни осон қилиб қўяди», деб айтган ҳадисларини эслатинг.

– Ўғлингизга табассум қилган пайтингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Биродаринг юзига табассум билан боқишинг ҳам садақадир», деб айтганларини эслатинг.

– Ўғлингизни мақтаган пайтингизда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Яхши сўз ҳам садақадир», деб айтганларини эслатинг.

– Ўғлингизга овқатингдан берган пайтингизда буни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ўзингни челагингдан биродарингни челагига сувни қуйишинг ҳам садақадир», деб айтган ҳадисларидан олганингизни эслатинг!

– Агар бирор йиғинда ўтирган бўлсангиз ва у ерда кекса ёшли кишилар бўлса, ўғлингиздан уларни ҳурмат қилишини талаб қил. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кичикларимизга раҳм шафқат қилмаган, кексаларимизни эъзозламаганлар биздан эмаслар», деб айтганларини эслатинг.

Сизлар фарзандларингиз тарбиясини суннат ва сийратга боғлаб, ҳадислар асосида таълим беринглар.


Каналга уланиш
https://t.me/chet_suv_masjidi