Get Mystery Box with random crypto!

БЕМЕҲРЛИК ҚУРБОНИ. Малик бобо Розия хола билан қирқ йил аҳил | 👨🏻‍🎓👩🏻‍🎓📚CHDPU KITOBXON TALABA 📚👩🏻‍🎓👨🏻‍🎓

БЕМЕҲРЛИК ҚУРБОНИ.

Малик бобо Розия хола билан қирқ йил аҳил яшади. Уч ўғилни тарбиялаб, вояга етказдилар. Кутилмаганда Розия хола бетоб бўлиб қолди. Орадан кўп ўтмай у бандаликни бажо келтирди. Энди Малик бобо ўғилларига суянадиган бўлиб қолди. Пайти келди. Лекин уччала ўғли ҳам отасига яхши эътибор бермади. Келинлар ҳам навбатма-навбат овқат ва уст-бошига қарашса-да, уларнинг ҳеч бири Малик бобонинг кўнглидаги қайғу билан дардлашмас эди.Унга меҳр, ширин сўз беришмас эди.

Бобо ўзини ўзи эплай олар, унча-мунча иш ундан қочиб қутилмас эди. Шунинг учун ҳам у кундузлари уй ишлари билан овунарди. Чойхонага чиқай деса, бирор тенги йўқлигидан оёғи тортмасди. Чол кеч бўлишини, ўғиллари ишдан келишини интизорлик билан кутарди. Лекин ўғиллар ишдан келгач, ўз уйларига кириб кетишар, отаси билан суҳбатлашиб ўтиришмасди. Бобо ёлғизланиб, тушкун аҳволга тушиб қолди.

Қишнинг охирги кунлари бобо вафот этди. У ҳали бардам, бақувват эди. Қария очликдан, ночорликдан эмас, меҳрга зорликдан бу дунёни эрта тарк этди. Фарзандларининг, келинларининг лоқайдлиги, бемеҳрлиги отахонни йиқитди. Аммо фарзандлари буни сезишдимикан? Оталарига меҳр беролмаганликларидан афсус чекишармикан? Бу дунё чархпалак, кун келиб уларнинг ҳам фарзандлари шундай йўл тутишса, ҳазм қила олишармикан?

@CHDPU_KITOBXONTALABA