«Отам ҳақида кўп нарсани билишни истайдиган қизча бўлганман.
Лекин эшитганларимга кўра бу одамни севиб бўлмасди. Онам у ҳақида «ёлғончи», «онасининг ўғли», «ваъдабоз» деб жаҳли чиққанда гапириб қоларди...
Бирон марта уни кўрмадим, кўрган пайтимда, табиийки, эслаб қоладиган ёшда бўлмаганман. Агар учрашганимда, нега мендан бунчалик тез воз кечганини сўраган бўлардим.
Онам бошида ўз ишини қаттиқ севарди, худди ҳамма нарсага янгилигида меҳр қўйганидек! Кейин маоши бизни боқишга етмагани учун касбидан ҳам кўнгли совуб кетди. Уни яхши тушунаман, мен Гоша амакидан ҳам хафа эмасман. Онам шунчаки бизни катта қиламан деб тоқатидан ортиқ қийналди.
Икки марта аёл сифатида эркаклардан оғзи куйган аёл бутун дунёга ишонмай қўяди — деганлари балки шудир!
@Ummuzaynabummu
Давоми...
ЙИГИРМА БИРИНЧИ ҚИСМНИ ЎҚИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!
Бу воқеа одамлар соясидан ҳам ҳайиқадиган, кўрсатган кароматлари ҳақида афсоналар тўқилган Алсунинг катта бобоси — Мустафо Ғайбулланинг ҳаётида содир бўлган! Ушбу инсоннинг илм уфқлари қанчалик кенг эканлигини кўпчилик замондошлари жуда яхши билар, баъзилар ундан нималарнидир сўрашга интиларди-ю унинг қалин қошлари кўрк бериб турадиган жиддий юзи, гапирганда вазмин оҳангга йўғрилган сўзлари сабабли савол беришга ҳам ҳайиқиб жим бўлиб қолишарди. Мустафо Ғайбулла тоат-ибодатни ҳаёт тарзига айлантирган тақводор инсон эди.
Лайс сузишни яхши кўрарди. Сув одамни тинчлантира олишини билган Шайха ўғлини болаликдан сузиш билан шуғулланишини истади: сабабки, у жуда тажанг ва тез ловиллаб кетадиган феъл-атворга эга эканлигини онаизор ҳечам назардан қочиролмасди.
Лайснинг моҳир сузувчи эканлиги ҳаммага кундек аён эди.
Лекин шундай маҳоратли, сувда ўзини балиқдек ҳис қиладиган навқирон ўғил кутилмаганда, ҳеч кимга тушунарсиз тарзда ҳовузга чўкиб ўлди.
Биров «оёқ-қўли тортишиб қолгани учун шундай фалокат юз берди» деса, бошқаси «етган ажал экан-да, сувга тушган пайти Лайснинг юраги тўхтаб қолган бўлса керак» деб билағонлик қилди.
Шайха хоним ўғлини ўлим қопганидан сўнг танасига тиғ ботиришларини истамади. Саид бин Тамим эса ўзини буткул йўқотиб қўйганди.
Алсу ички ҳовлида биринчи тўқнаш келган одами Салма бўлди. У заҳарханда табассум билан қизнинг ҳар қадамини кузатганча шифтга қадалган арғимчоқда китоб ўқиб ўтирарди.
Алсу Шайха хонимнинг хонаси ёнидан ўтаркан, бош буриб ичкарида шарпаси сезилган Фуаднинг ойисига эшиттириброқ салом берди.
Ташқи ҳовлида йиғилиб турган эркаклар Алсунинг қораси кўриниши билан дарров четга ўгирилишди. Бу ердан кўра ички ҳовли анча сокин экан. Қиз аркадан ўтиши билан йўлак охирида Ҳаммод билан суҳбатлашиб турган уй соҳибини кўрди. Қадди-бастига ғоят ярашиб турган спортча кийим-бош Фуадни бошқа одамга ўхшатиб қўйганди. Ҳаммод ҳам қиз билан саломлашиб четга ўтди: ташқарида капоти очиб қўйилган машина турар, аллақандай комбинезонли одам унинг ички деталларини кўздан кечирмоқда эди. Ҳайядан эшитган гаплари Алсуда шундай журъат ҳосил қилди-ки, энди сукутга ёки андишага ён берадиган алфозда эмасди. Кўрикдан сўнг улар машинага ўтиришди. Фуад ёнидан жой эгалларкан, ҳамроҳи томонга қараб мийиғида кулиб қўйди.
АСАРНИНГ ЎН ОЛТИНЧИ ҚИСМИНИ ЎҚИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ